Бошқарув |
|
|---|---|
|
|
Ташов Файзулла Муратович «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи. |
|
Ташов Файзулла Муратович «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи.Ташов Файзулла Муратович 1982 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини, 2005 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Маркетинг ва менежмент» мутахассислигини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Тошкент шаҳар минтақавий филиалида бошлаган. Шундан сўнг фаолиятини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖда давом эттириб, кетма-кет бир қатор раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Фаолият юритган йиллари давомида у корреспондент-депозитарийлар билан ўзаро ҳамкорлик, қимматли қоғозлар эгалари реэстрларини шакллантириш, шунингдек мижозларга хизмат кўрсатиш ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини назорат қилувчи асосий таркибий бўлинмаларга раҳбарлик қилган.
2024 йилдан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ Депозитар хизматлар ва ҳисоб-китоб-тўлов операциялари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳозирда «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ Бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажармоқда. |
|
|
Телефон |
+998(71) 267-18-71 |
|
|
f.tashov@uzse.uz |
|
|
Боймуҳамедова Александра Хуррамовна «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ бош бухгалтери |
|
Боймуҳамедова Александра Хуррамовна – «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ бош бухгалтери.Боймуҳамедова Александра Хуррамовна 1973 йил 16 январда туғилган. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий маъмуриятчилик соҳасида 30 йилдан ортиқ касбий тажрибага эга. Меҳнат фаолиятини 1991 йилда бошлаган. Бир қатор давлат ва хусусий ташкилотларда молия соҳасида ишлаган. 2007-2018 йилларда Иқтисодиёт вазирлиги Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган. 2018 йилдан 2024 йилгача унинг фаолияти «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ билан боғлиқ бўлиб, у ерда МҲХС бўйича мутахассис, сўнгра бош бухгалтер лавозимларида ишлаган.
2024-2025 йилларда - «Fides Solutions» МЧЖ бош бухгалтери.
2025 йил 2 октябрдан «Тошкент» РФБ АЖ бош бухгалтери этиб тайинланган. |
|
|
Телефон |
+998 555 009 995 (204) |
|
|
a.boymukhamedova@uzse.uz |
|
|
Ғаниева Гулжаҳон Абдуқаҳҳор қизи «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ Молиявий инструментларни рўйхатга олиш ва рухсат бериш бўлими бошлиғи |
|
Ганиева Гулжаҳон Абдуқаҳҳор қизи - «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ молиявий инструментларни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш бўлими бошлиғи. Ғаниева Гулжаҳон Абдуқаҳҳор қизи 1985 йил 6 январда туғилган. 2006 йилда Тошкент молия институтининг «Молия» йўналиши бўйича бакалавр даражасини, 2008 йилда эса «Қимматли қоғозлар бозори ва биржа иши» йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.Фонд бозори, эмитентлар билан ўзаро муносабатлар, листинг ва корпоратив молия соҳасида катта тажрибага эга. У меҳнат фаолиятини 2008 йилда Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида бошлаган. 2009-2014 йилларда Шаҳрисабз технология коллежида ўқитувчи сифатида фаолият юритган. 2014 йилдан буён унинг касбий фаолияти «Тошкент» Республика фонд биржаси билан боғлиқ. У жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис, Листинг хизмати бош мутахассиси, кейинчалик эмитентлар билан ишлаш ва листинг бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган (2019-2025 йиллар).
2022 йилдан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар» кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида дарс бериб келмоқда.
2025 йил 1 декабрдан «Тошкент» Республика фонд биржаси АЖ Молиявий инструментларни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаган. |
|
|
Телефон |
+998 555 009 995 (250) |
|
|
g.ganieva@uzse.uz |