«Тошкент»
Республикаси фонд биржаси савдо айланмасининг умумий ҳажми 2016 йилда биржа фаолияти
тарихидаги энг юқори кўрсаткични - 299,8 млрд. сўмни ташкил қилди ва 2015 йил
савдо айланмасига (161,0 млрд. сўм) нисбатан 1,9 мартага ошди.
Мазкур
даврда фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар сони
3080 тани ташкил этган ҳолда 2015 йилга нисбатан 1,1 марта юқори
натижа қайд этилди. Йил бошидан буён биржа савдолари орқали 141 та акциядорлик
жамиятининг 689,1 млн. дона қимматли қоғозлари билан биржа битимлари амалга
оширилди.
2016
йил давомида қуйидаги савдо секцияларида савдо битимлари амалга оширилди:
-
давлат акция пакетларини сотиш секциясида – 22,3 млрд. сўмлик савдо битими,
шундан 0,4 млрд. сўмлик қисми (0,13 млн. АҚШ долл.) хорижий валютада сотилган;
- иккиламчи
бозор секциясида – 205,5 млрд. сўмлик савдо битими, шундан 112,6 млрд. сўмлик
қисми (35,9 млн. АҚШ долл. ва 45,7 минг Евро) хорижий валютада сотилган;
-
қўшимча чиқарилган акцияларни жойлаштириш секциясида - 68,0 млрд. сўмлик савдо
битими, шундан 10,0 млрд. сўмлик қисми (3,4 млн. АҚШ долл.) хорижий валютада
сотилган;
- корпоратив
облигациялар билан 4,0 млрд. сўмлик
битим имзоланди.
Ўтган
2016 йилда умумий биржа савдо айланмасида иқтисодиётнинг молиявий тармоғи улуши
51,6% ёки 154,8 млрд. сўмни ташкил қилган ҳолда, шундан 50,6% ёки 151,8 млрд.
сўмлик қисми тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган
битимлардан иборат бўлди. 2015 йилда биржа савдо айланмасида молиявий
тармоқнинг улуши 88,4% ёки 141,3 млрд. сўмни ташкил қилган эди.
Шунингдек,
ўтган даврда умумий биржа савдо айланмасида агросаноат мажмуасининг улуши ўсган
ҳолда 5,3% ёки 14,9 млрд. сўмни (2015 йилда – 7,4% ёки 11,8 млрд. сўм), саноат
тармоғининг улуши эса 24,6% ёки 73,7 млрд. сўмни (2015 йилда – 0,3% ёки 0,5
млрд. сўм) ташкил қилди.
Қурилиш
материаллари тармоғига кирувчи жамиятларнинг қимматли қоғозлари билан амалга
оширилган битимлар ҳиссаси биржа савдо айланмасида 1,2% ёки 3,5 млрд. сўмдан
(2015 йилда – 1,9% ёки 3,1 млрд. сўм) иборат бўлди.
Бундан
ташқари, фонд биржасининг 2016 йил умумий савдо айланмаси таркиби инвесторлар
тоифасига кўра таҳлил қилинганда, тузилган битимлар умумий ҳажмининг 83,7% ёки
251,2 млрд. сўмлик қисми юридик шахсларнинг инвестициялари ташкил этганлигини
кўришимиз мумкин. Шундан 50,1% ёки 150,2 млрд. сўмлиги хорижий инвесторлар
ҳиссасига тўғри келади.
Жисмоний
шахсларнинг умумий биржа савдо айланмасидаги улуши эса 16,2% ёки 48,6 млрд. сўмни
ташкил этган ҳолда, шундан 3,9% ёки 11,7 млрд. сўмлиги хорижий инвесторлар
ҳиссасига тўғри келади.
Бундан
ташқари, 2016 йил мобайнида биржа листинг комиссияси хулосаси асосида 87 та
янги акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари биржа котировкалаш варағига
киритилди ҳамда 157 та жамиятга нисбатан делистинг тартиби қўлланилди. Натижада
2016 йилнинг 31 декабрь ҳолатига биржа котировкалаш варағидан жой олган жамиятларнинг
умумий сони 191 тани ташкил этмоқда. Биржа котировкалаш варағидаги акциядорлик
жамиятларнинг 24 таси “А” тоифа, 29 таси “В” тоифа, 108 таси “С” тоифа ҳамда 30
та жамият “Р” тоифага мансубдир.