2016 йилнинг 23 - 27 январь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 13 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 73 та битим
қайд қилиниб, 2,2 млн. дона акция 6,7 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 25 январь санасида «Farg'ona go'sht-sut savdo» АЖнинг 145
минг дона акцияси билан 3,2 млрд. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Farg'ona
go'sht-sut savdo» АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 48,0 фоизи), «Qo'qon yog'-moy» АЖ (40,0 фоиз), «ALSKOM» АЖ (11,3 фоиз), «Zamon Plus Sarmoya» АЖ (1,0 фоиз) ва
«Marg''ilon Fayz savdo kompleksi» АЖ (0,12 фоиз)
ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,8 фоизини
ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган листинг
компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Фарғона вилояти (87,6 фоиз) ва Тошкент шаҳридаги
(12,2 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 10,7 млрд. сўмлик 162 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 28 та эмитентнинг 6,5 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.