РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24,49
Цена последний сделки : 24,47 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 4 200
Цена последний сделки : 4 339,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 2 441
Цена последний сделки : 2 441 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 1 084
Цена последний сделки : 1 049 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 1 399
Цена последний сделки : 1 386 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 11,99
Цена последний сделки : 11,98 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 31,99
Цена последний сделки : 32,3 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 3 490
Цена последний сделки : 3 499 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025
Цена закрытия : 1,21
Цена последний сделки : 1,2 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 10.01.2025

Биржа савдо айланмаси январь ойида 10,7 млрд. сўмни ташкил қилди
13.02.2017

2017 йилнинг дастлабки ойида фонд биржасида 21 та савдо сессияси ўтказилиб, 29 та акциядорлик жамиятининг 6,5 млн. дона қимматли қоғозлари билан 195 та савдо битими тузилди. Cавдо айланмаси бу ойда 10,7 млрд. сўмга етди.

Январь ойида қуйидаги савдо секцияларида савдо битимлари амалга оширилди:

– Ягона дастурий-техник комплекснинг асосий секциясида (“Main Board”) – 7,6 млрд. сўмлик 174 та битим ҳамда жисмоний шахслар учун клирингсиз битимлар тузиш имкониятини берувчи секцияда (“NC Board”) – 0,01 млрд. сўмлик 20 та битим;

– блок-трейдинг савдо секциясида – 3,1 млрд. сўмлик 1 та битим;

Энг йирик битим 25 январь санасида Ягона дастурий-техник комплекснинг асосий секциясида (“Main Board”) "Farg'ona go'sht-sut savdo" акциядорлик жамиятининг 145,0 минг дона акцияси билан 3,2 млрд. сўм миқдорида тузилди.

Таҳлиллар, январь ойи савдо айланмасида лизинг компаниялари (28,7%) ва агросаноат мажмуасига (24,6%) мансуб акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари юқори инвестицион жозибадорлик касб этганини кўрсатди. Шунингдек, ўтган ойда инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 97,2 фоизи (10,4 млрд. сўм) айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Ушбу ойда тузилган битимлар сони бўйича эса жисмоний шахслар пешқадамлиги кузатилди (127 битим).

Муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланган қимматли қоғозларнинг ликвидлилик коэффициенти январь ойида умумий ҳолда 2,13 пунктни ташкил этди. Ҳисобот даврида қимматли қоғозлар билан тузилган умумий биржа битимларининг 40 фоизи номинал қийматидан юқори нархда амалга оширилган. Энг юқори ликвидлилик коэффициенти агросаноат (4,40 пункт) тармоғига мансуб акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозларига тўғри келди.

Ҳудудий жиҳатдан қаралганда, якунига етган январь ойида фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Уларнинг энг юқори ҳажми Фарғона вилояти (55,8 фоиз) ва Тошкент шаҳридаги (43,5 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Бундан ташқари, январь ойи мобайнида биржа листинг комиссияси хулосаси асосида “Навоий агрокимёхимоя” ҲАЖнинг қимматли қоғозлари биржа котировкалаш варағига киритилди ҳамда 2 та жамиятга (“Технолог” АЖ,“Урганч эксковатор” АЖ) нисбатан делистинг тартиби қўлланилди. Натижада 2017 йилнинг 31 январь ҳолатига биржа котировкалаш варағидан жой олган жамиятларнинг умумий сони 191 тани ташкил этмоқда. Биржа котировкалаш варағидаги акциядорлик жамиятларнинг 24 таси “А” тоифа, 29 таси “В” тоифа, 108 таси “С” тоифа ҳамда 30 та жамият “Р” тоифага мансубдир.


Тўлиқроқ маълумотни ушбу сайтнинг Матбуот маркази / Таҳлиллар бўлимидан юклаб олишингиз мумкин

Все новости Назад