2017 йилнинг 1 - 6 май кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 12та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 137 та битим
қайд қилиниб, 891,2 млн. дона акция 1,3 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 5 май санасида «Ipoteka-bank» АТБнинг 511,7 млн. дона акцияси
билан 511,7 млн. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Ipoteka-bank»
АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 66,6 фоизи), «Qizilqumsement»
АЖ (17,0 фоиз), «Granit» АЖ (13,2 фоиз), «Marg'ilon Fayz savdo
kompleksi» АЖ (1,2 фоиз) ва «Zamon Plus Sarmoya» АЖ (1,02 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,1 фоизини ташкил
этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (68,0 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 23,5 млрд. сўмлик 870 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 56 та эмитентнинг 1,0 млрд. дона
қимматли қоғозлари сотилган.