2017 йилнинг 29 май – 2 июнь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 15 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 32 та битим
қайд қилиниб, 194,8 минг дона акция 443,2 млн. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 40,0 фоизи қурилиш материаллари
тармоғидаги жамиятлар ва 26,2 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари
билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 2
июнь санасида «Amubuxorokanalqurilish» АЖнинг 58,4 минг дона акцияси билан
116,8 млн. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни
«Quvasoyshifer» АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 40,1 фоизи), «Amubuxorokanalqurilish» АЖ (26,4 фоиз), «Universal bank» ХАТБ (23,7 фоиз),
«TOSHKENTVINO KOMBINATI» АЖ (4,0 фоиз) ва «Hamkorbank» АТБ (2,3 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 96,5 фоизини ташкил
этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Фарғона вилоятидаги (65,3 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида
юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 62,6
фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Ушбу ҳафтада тузилган битимлар сони
бўйича эса жисмоний шахслар пешқадамлиги кузатилди (84,3%).
Фонд биржасида йил бошидан буён 25,0 млрд. сўмлик 1025 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 63 та эмитентнинг 1,0 млрд. дона қимматли
қоғозлари сотилган.