2017 йилнинг 17-21 июль кунлари «Тошкент» Республика фонд
биржаси савдоларида 17та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 61 та
битим қайд қилиниб, 10,7 млн. дона акция 1,2 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 21 июль санасида «Qo'qon yog'-moy » АЖнинг 108,3
минг дона акцияси билан 683,8 млн. сўм миқдорида
тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган
эмитентларни «Qo'qon yog'-moy » АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 58,1 фоизи),
«Yangiyo'l yog'-moy» АЖ (26,1 фоиз), «Ipak
Yo’li» АТБ (8,5 фоиз), «Olchazor aziya» АЖ (3,8 фоиз) ва «Marg'ilon Fayz savdo
kompleksi» АЖ (3,0 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,6 фоизини
ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида
жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари
имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Фарғона вилоятдаги (61,2 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 44,9 млрд. сўмлик 1486 та
савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 76 та эмитентнинг 1,2 млрд.
дона қимматли қоғозлари сотилган.