“Тошкент” Республика фонд
биржаси томонидан “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида”ги Низомига
асосан қимматли қоғозларни биржа котировкалаш варағида туриш шартларини
бажарилиш таҳлили ўтказилди. 2022 йилнинг 1 январидан “Тошкент” РФБ биржа
котировкалаш варағи тўғрисида”ги Низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар
биноан “Транзит” махсус категория киритилди.
Ушбу категория биржа котировкалаш варағининг асосий категорияларига
кириш ва туриш талабларига жавоб бермаган эмитентлар акциялари учун битимлар
сони, акциядорлари сони ва free-float каби
бозордаги фаоллик кўрсатгичларини асосий категориялар учун қуйилган
талаблар даражасигача етказиб олиши учун киритилди.
2021 йил якунлари бўйича ўтказилган биржа
котировкалаш варағида туриш талабларига жавоб бериш таҳлил натижалрига кўра “Stock Market”
акциялар бозори “Стандарт” категорияси талабларига жавоб бермаган акциядорлик
жамиятларига “Stock Market” акцилар бозорининг “Транзит” категориясига ўтиш
таклифи берилди. Таклифга жавобан:
21 акциядорлик жамияти бозордаги
фаоллик кўрсатгикларини ва бошқа кўрсатгичларини асосий категориялар учун қуйилган талаблар
даражасигача етказиб олиши учун “Транзит” категориясига ўтиш учун ўз
розиликларини беришди;
9 акциядорлик жамияти
“Транзит” категориясига ўтиш учун рози эмасликларини билдиришди.
Амалга оширилган жараёнлар натижаларини ҳисобга олиб
2022 йилнинг 16 февралида “Тошкент” РФБ Бошқаруви томонидан:
- 21
акциядорлик жамияти акцияларини “Транзит” категориясига олиб ўтиш;
- 9 акциядорлик жамиятининг акцияларини биржа котировкалаш варағида туриш талабларига жавоб бермагани ва “Stock Market” акциялар бозори "Транзит" категориясига ўтказиш таклифидан бош тортганликлари сабабли биржа котировкалаш варағидан чиқариш қарори қабул қилинди.
Акциялари “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағининг “Stock Market” акциялар бозори “Транзит” махсус категориясига ўтказилган, акциядорлик жамиятлари рўйҳати
Акциялари “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағидан чиқарилган акциядорлик жамиятлари рўйҳати