«Тошкент»
РФБ нинг 2024 йил 13 сентябрдаги бошқарув
қарори билан «BOSHTRANSLOYIHA» АЖ нинг оддий
акциялар (UZ7052610001) BTRL биржа
тикери билан 2024 йил 16 сентябрдан биржа
котировкалаш варағи «Stock Market» акциялар бозорининг «Стандарт» категориясига киритилди.
«BOSHTRANSLOYIHA» АЖ фаолиятига инжeнeрлик-тeхник
изланишлар ва турар-жой, фуқаролик ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар,
иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб
чиқиш киради.