Тегишли
хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, «PORTLATISHSANOAT» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 66,03 фоиз давлат акциялар пакети биржа савдоларига чиқарилди.
- Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони – 895 189 (саккиз юз тўқсон беш минг бир юз саксон тўққиз) дона оддий акциялар;
-
Бир дона акциянинг савдога
қўйишдаги бошланғич нархи – 39 818,00 сўм (ўттиз тўққиз минг саккиз юз ўн саккиз сўм
00 тийин);
- Акциялар пакетининг бошланғич қиймати – 35 644 635 602,00
сўм (ўттиз беш миллиард олти
юз қирқ тўрт миллион олти юз ўттиз беш минг олти юз икки сўм 00 тийин);
-
Савдо ташкилотчиси – «Тошкент
РФБ» АЖ;
-
Лотлар сони – 1 (бир)
та.
Талабгорлар 2024 йил 21
октябрь кунидан бошлаб «Тошкент
РФБ» АЖ нинг махсус платформаси, МҚҚМП Nego майдончаси орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Маҳаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Қўшимча маьлумотлар учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармасига (+998 71) 207-05-19 ва «PREMIUM FINANCE» МЧЖ инвестиция воситачисига (+998 77) 700-10-00 мурожаат қилишингиз мумкин.