РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,8 ( ▼ 0.2 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 4 450
Цена последний сделки : 4 250 ( ▼ 200.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 2 297
Цена последний сделки : 2 297 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 949
Цена последний сделки : 949 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 1 583,5
Цена последний сделки : 1 579,5 ( ▼ 4.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 9,55
Цена последний сделки : 9,53 ( ▼ 0.02 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 29,97
Цена последний сделки : 27,22 ( ▼ 2.75 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 3 391
Цена последний сделки : 3 385 ( ▼ 6.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 1,14
Цена последний сделки : 1,13 ( ▼ 0.01 )
Дата последней сделки : 06.12.2024

«Тошкент» РФБ Корпоратив хабарлари
24.06.2016


2016 йилнинг 20 – 24 b.ym кунлари «Ташкент» Республика фонд биржаси савдоларида 9 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 98 та битим қайд қилиниб, 10,4 млн. дона акция 262,4 млн. сўмга сотилди.


Ҳафта якунлари бўйича умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 98,7 фоиз, бирламчи бозор ҳиссаси эса 1,3 фоизни ташкил этди.


Энг йирик битим 22 июнь санасида «O'zsanoatqurilishbank» АТБнинг номинал қиймати 3382 сўм бўлган 20,7 минг дона акцияси билан 70,0 млн. сўм миқдорида тузилди.


Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «O'zsanoatqurilishbank» АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 40,5 фоизи), «Qizilqumsement» АЖ (23,2 фоиз), «Hamkorbank» АТБ (14,3 фоиз), «Kapitalbank» АТБ (13,2 фоиз) ва « Respublika ko'p tarmoqli agrosanoat birjasi » АЖ (4,6 фоиз) ташкил этди. Уларнинг қимматли қоғозлари билан жами 251,2 млн. сўмлик савдо битимлари амалга оширилди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 95,7 фоизини ташкил этади.


Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (61,1 фоиз) ва Навоий вилоятларидаги (24,5 фоиз )акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.


Фонд биржасида йил бошидан буён 119,1 млрд. сўмлик 1886 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 80 та эмитентнинг 106,4 млн. дона қимматли қоғозлари сотилган.


Умумий биржа савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши 54,7 фоизни ёки 65,1 млрд. сўмни ташкил этди. Бирламчи бозор улуши эса 45,3 фоиздан иборат бўлди. Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 61,2 фоиз ёки 72,9 млрд. сўмни ташкил қилади.


Все новости Назад