РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,8 ( ▼ 0.2 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 4 450
Цена последний сделки : 4 250 ( ▼ 200.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 2 297
Цена последний сделки : 2 297 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 949
Цена последний сделки : 949 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 1 583,5
Цена последний сделки : 1 579,5 ( ▼ 4.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 9,55
Цена последний сделки : 9,53 ( ▼ 0.02 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 29,97
Цена последний сделки : 27,22 ( ▼ 2.75 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 3 391
Цена последний сделки : 3 385 ( ▼ 6.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 1,14
Цена последний сделки : 1,13 ( ▼ 0.01 )
Дата последней сделки : 06.12.2024

Йил бошидан буён «Ташкент» РФБ савдо айланмаси 150,8 млрд. сўмга етди
11.07.2016


2016 йилнинг 4 – 8 июль кунлари «Ташкент» Республика фонд биржаси савдоларида 14 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 25 та битим қайд қилиниб, 46,6 млн. дона акция 30,8 млрд. сўмга сотилди.


Ҳафта якунлари бўйича умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 99,99 фоиз, бирламчи бозор ҳиссаси эса 0,01 фоизни ташкил этди.


Энг йирик битим 5 июль санасида блок-трейдинг савдо майдончасида хорижий валютада «Toshkent yo'lovchi vagonlarini qurish va ta'mirlash zavodi» АЖнинг 847,4 минг дона акцияси билан 4,6 млн. АҚШ доллари (МБ курси бўйича 13,6 млрд. сўм) миқдорида тузилди.


Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Toshkent yo'lovchi vagonlarini qurish va ta'mirlash zavodi» АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 44,3 фоизи), «Asia Alliance Bank» АТБ (37,9 фоиз), «O'zenergota'minlash » АЖ (17,3 фоиз), «Qo'qonmash» АЖ (0,25 фоиз) ва «O'zsanoatqurilishbank» АТБ (0,18 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,97 фоизини ташкил этади.


Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (99,7 фоиз) ва Фарғона вилоятларидаги (0,25 фоиз )акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.


Фонд биржасида йил бошидан буён 150,8 млрд. сўмлик 1978 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 85 та эмитентнинг 153,5 млн. дона қимматли қоғозлари сотилган.


Умумий биржа савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши 64,0 фоизни ёки 95,5 млрд. сўмни ташкил этди. Бирламчи бозор улуши эса 36,0 фоиздан иборат бўлди. Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Тижорат банкларининг умумий савдо айланмасидаги улуши 56,3 фоиз ёки 84,9 млрд. сўмни ташкил қилади.


Все новости Назад