Жорий йилнинг 15
- 19 апрел кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 34 та
акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 779 та битим қайд қилинди.
Хафта давомидаги савдолар натижасида 11,60 млн. дона корпоратив қимматли қоғозлар билан жами 10,71 млрд.
сўмлик битимлар амалга оширилди.
Таҳлиллар жами
савдо айланмасининг 86,5 фоизи ёки 9,26 млрд. сўм - банклар ва 12,0 фоизи ёки
1,28 млрд. сўм - иқтисодиётнинг қурилиш тармоғига мансуб жамиятлар қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.
Ҳафта давомида
савдо айланмаси ҳажми энг юқори бўлган эмитент
“Turkiston” ХАТБ бўлиб, ушбу
жамият
қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар
“Тошкент” РФБ ҳафталик савдо айланмасининг 86,4 фоизи ёки 9,2 млрд. сўмни
ташкил этди. “Qizilqumsement” AЖ қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлар
эса ҳафталик савдо айланмасининг қарийиб 11,4 фоизини ёки 1,22 млрд сўмни ташкил
қилди. “Тошкент” РФБ ҳафталик умумий
савдо айланмасининг 97,8 фоизи (10,47 млрд. сўм) шу икки акциядорлик жамиятлари
хиссасига тўғри келади.
Битимлар сони бўйича етакчиликни мазкур ҳафтада ҳам
“Qizilqumsement” АЖ эгаллаган ҳолда,
унинг 642,3 минг дона акцияси
билан 348 та битим амалга оширилди. Ҳисобот даврида ушбу жамият корпоратив
қимматли қоғозлари билан олдинги хафтага нисбатан 100 та битим кўпроқ тузилди.
Ундан кейинги ўринларни эса “O'zsanoatqurilishbank” ATБ (89 та битим), “Qo'qon mexanika zavodi” АЖ (82 та битим) ва “Kvarts”
АЖ (80 та битим) эгаллади.
Ҳисобот даврида инвесторлар тоифасига кўра биржа
савдоларида жисмоний шахслар томонидан тузилган битимлар “Тошкент” РФБ ҳафталик умумий савдо айланмаси
ҳажмининг – 89,5 фоизини (9,59 млрд. сўм) ташкил этди, амалга оширилган битимлар сони бўйича хам
жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар сонини – 92,4 фоизи (720 та битим) айнан улар
ҳиссасига тўғри келди.
Йил бошидан буён “Тошкент” Республика фонд биржасида 77
та акциядорлик жамиятининг 345,48 млн. дона корпоратив қимматли қоғозлари билан умумий қиймати 58,86 млрд. сўм бўлган 13 380 та савдо битими қайд
қилиган.