1 |
“Чилонзор буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти ижроия органи ҳамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). |
2 |
Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан “Balans-inform-audit” МЧЖнинг халқаро аудит стандартларига кўра, “FTF-Lea-Audit” МЧЖ томонидан миллий стандартларга кўра ижобий аудиторлик текширувлари хулосалари инобатга олинсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). |
3 |
Жамият Тафтиш комиссиясининг 2019 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 1 762 216 706 -80,7 %, қарши- 0-0%, бетараф 420552000-0%); |
4 |
Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 1 762 216 706 -80,7 %, қарши- 0-0%, бетараф 420552000-0%); |
5 |
Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиклансин; 5.1. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлашда қуйидагилар инобатга олинсин: - савдо дўконлари ижара ҳуқуқидан тушган пул маблағининг ярми солиқ сифатида бюджетга ўтказиб берилганлиги, қолган қисмидан дўконларни қурилиш харажатлари қопланганлиги, лекин қурилиш харажатлари сметада харажат сифатида кўрсатилмай, соф фойданинг ичида кўрсатилганлиги; - Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 6-бобида акциядорларга дивидендларни тўлаш тартиби тўғрисидаги талаблари; - Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни 19-моддасининг устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган жамиятлар томонидан ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда дивидендлар ҳисобланиши тўғрисидаги талаби; - Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин чоралари туфайли жамиятнинг фаолияти (бозорнинг фаолияти) 2020 йил 24 мартдан тўхтатилганлиги ва даромадлар тушмай, айрим мажбурий харажатлар давом этаётгани, натижада жамиятда маблағ танқислиги вужудга келганлиги; - Жамиятнинг фаолияти қачон тикланиши, тўла қувватда қачон ишлаши ҳамда маблағлар барқарорлиги қачон бўлиши аниқ эмаслиги; 5.2. Мазкур қарорнинг 5.1. банди инобатга олинган ҳолда жамиятда 2019 йил якунида олинган 13.109.922.900 сўм соф фойдадан 5%, яъни 655.496.145 сўм жамиятнинг захира жамғармасига ажратилсин, жамият кузатув кенгашига соф фойданинг 0,5% қисми, яъни 65 549 614 сўм ажратилсин, жамият бошқарувига соф фойдани ошириб бажарилган қисмидан 0,5% қисми, яъни 40 222 285 сўм ажратилсин, жамият акциядорларига дивиденд тўлашга 6.561.644.477 сўм ажратилсин ва қолган маблағ яъни, қурилишга йўналтирилган ва сметада соф фойда сифатида кўринган маблағнинг 5.787.010.378 сўми кейинчалик Кузатув кенгаши қарори билан жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга йўналтирилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
6 |
Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ, кейинчалик ўзгартириш киритиш шарти билан тасдиқлансин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
7 |
Жамиятда ижара ҳуқуқи сотилмаган савдо дўконларининг ижара ҳуқуқи ўрнатилган тартибда сотилиши амалга оширилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
8 |
Жамиятнинг ижроия органи аъзолари меҳнат шартномасини узайтириш ва уларни сайлаш масалалари бўйича қуйидагича қарор қилинсин: 8.1. Жамият бошқаруви раиси этиб Азимов Тельман Суннатович сайлансин ва у билан меҳнат шартномаси жамият акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича умумий йиғилишига қадар тузилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). 8.2. Жамият бошқаруви раиси ўринбосари А.Зариповнинг меҳнат шартномаси бир йил муддатга, яъни 2020 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтадиган санага қадар узайтирилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); 8.3. Жамият бошқаруви раиси ўринбосари М.Матчоновнинг меҳнат шартномаси бир йил муддатга, яъни 2020 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтадиган санага қадар узайтирилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); 8.4. Жамият бош муҳосиби Ф.Сакиеванинг меҳнат шартномаси бир йил муддатга, яъни 2020 йил якуни бўйича акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтадиган санага қадар узайтирилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
9 |
Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин: 9.1. Абдурахмонов Музаффар Мирзарахимович 1 602 869 166 та овоз 9.2. Ирматов Мурад Абдукаххарович 1 602 869 166 та овоз 9.3. Акбарходжаев Лазизхон Турапович 1 602 869 166 та овоз 9.4. Исроилов Абдулазиз Абдусаттарович 1 602 869 166 та овоз 9.5. Камолов Толмас Каримович 1 602 869 166 та овоз 9.6. Мухитдинов Азиз Акбарович 4 545 869 166 та овоз 9.7. Акбаров Хикмат Гайратович 2 718 794 246 та овоз |
10 |
Тафтиш комиссиясига Д.Хайруллаев, А.Мирасулов ва Ж.Бойсиновлар сайлансин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
11 |
Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилиши ва қайта тасдиқланиши тасдиқлансин (ёқлаган 1 762 216 706 -80,7 %, қарши- 0-0%, бетараф 420552000-19,3%); |
12 |
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият кузатув кенгаши ҳамда ижроия органига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини янада яхшилаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
13 |
Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқлансин ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин (ёқлаган 1 762 216 706 -80,7 %, қарши- 0-0%, бетараф 420552000-19,3%); |
14 |
Жамиятнинг “Умумий йиғилиши ҳақида”ги Низомига ўзгартиришлар киритилсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 1 762 216 706 -80,7 %, қарши- 0-0%, бетараф 420552000-19,3%); |
15 |
Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомига ўзгартиришлар киритилсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 1 762 216 706 -80,7 %, қарши- 0-0%, бетараф 420552000-19,3%); |
16 |
Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун жамият Аудитори этиб “BALANS - INFORM-AUDIT” МЧЖ тасдиқлансин ва миллий стандартларга кўра аудит кўриги учун хизмат ҳақининг энг кўп миқдори 9,0 млн сўм ва халқаро стандартларга асосан аудит кўриги хизмат ҳақининг энг кўп миқдори 12,0 млн сўм этиб белгилансин (ёқлаган 2 182 768 706 -100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |