2020 йил 1 февралдан бошлаб, "Тошкент" РФБ қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича комиссия йиғимларига янги тарифлар жорий этади.
"Тошкент" РФБ АЖ Кузатув Кенгашининг 14.01.2020 йилдаги №4-сонли қарори асосида фонд биржаси 1 февраль 2020 йилдан қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича "Тошкент" РФБ комиссия йиғимларига янги тарифлар кучга кириши ҳақида эълон қилади.
