Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2020 йилдаги ПФ-6096 (https://lex.uz/docs/5068824)-сонли Фармони, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Когон ёғ экстракция заводи" АЖ устав фондидаги 51 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилди.
- Акциялар сони - 25 938 836 дона оддий акция;
- Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 1 304,70 сўм;
- Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 33 842 399 329,20 сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 1 та .
- Талабгорлар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончаси орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
- Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Қўшимча маълумот учун:
Манба: Mulk-Sarmoya Brokerlik Uyi
Контакт: @userstockmarket
Тел: 909939558