2025 йил 21 августдан бошлаб "CONTACT FINANCE" МЧЖнинг корпоратив облигациялари "Тошкент" РФБнинг биржа котировкалаш варағига киритилади ва 2025 йил 25 августдан бошлаб савдога қўйилади.
"CONTACT FINANCE" МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда микромолиявий хизматлар кўрсатиш фаолиятини олиб боради.
Эмитентнинг расмий сайти - www.contact-finance.uz.
Ушбу нашр шартлари:
Умумий ҳажми: 3 000 000 000 сўм
Облигациялар сони: 30 000 дона
Бир облигациянинг номинал қиймати: 100 000 сўм
Купон ставкаси: йиллик 21%
Купон тўлови даврийлиги: ойма-ой
Муомала муддати: 1 080 кун
Қимматли қоғоз коди: UZ6059057AA8
Тикер: CTFB3