Ёпилиш нархи : 67
Сўнгги битим нархи : 67.99 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 5 799
Сўнгги битим нархи : 5 796.99 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 3 900
Сўнгги битим нархи : 3 900 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 2 389
Сўнгги битим нархи : 2 495 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 1 245
Сўнгги битим нархи : 1 260 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 33.58
Сўнгги битим нархи : 34 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 93.7
Сўнгги битим нархи : 85.01 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 8 400
Сўнгги битим нархи : 8 397.99 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026
Ёпилиш нархи : 3.01
Сўнгги битим нархи : 3.12 ( 0.0 )
Сўнгги битим санаси : 17.06.2026

Тузилмавий бўлинмалар

Бизнес ривожлантириш бўлими

Бўлим бошлиғи: Хабибулина Индира Шавкатовна

Асосий вазифалар:

  • Биржанинг умумий концепцияси ва ривожланиш мақсадларини белгилаш, шунингдек, маҳаллий ва ташқи бозорларда олиб борилаётган тадқиқотларни ҳисобга олган ҳолда, биржа фаолияти стандартларини такомиллаштириш, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган самарали ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, уларни дунё амалиётига яқинлаштириш ва бу соҳада ягона Биржа сиёсатини олиб бориш;
  • Биржани ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар таҳлилини ўтказиш, фонд бозорининг истиқболдаги ҳолатини баҳолаш, фонд бозори ривожланишига таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш, фонд бозорини баҳолаш маълумотларини қайта ишлаш, бозор имкониятларидан фойдаланган ҳолда биржани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини шакллантириш;
  • Қимматли қоғозлар бозори бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва маълумотларни қайта ишлаш ва молия институтлари, биржа инфратузилмаси иштирокчилари фаолияти, биржанинг юзага келиши мумкин бўлган хатарлари ва ривожланиш салоҳиятини баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини аниқлаш, маҳаллий ва хорижий қимматли қоғозлар бозорларини ўрганиш ва таҳлил қилишга асосланган савдо тизимлари асосида фонд бозорини ҳуқуқий тартибга солишни баҳолаш ва биржа фаолиятини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш;
  • Биржа томонидан ўтказиладиган семинарлар, конференциялар, маърузаларда қатнашиш. Листинг компаниялари вакиллари, олий ўқув юртлари ва коллеж талабалари, аҳоли ўртасида, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва инвесторлар ўртасида қимматли қоғозлар бозори самарадорлигини ошириш масалалари бўйича социологик тадқиқотларни режалаштириш ва ўтказиш;
  • Валюта бозори соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик дастурлари лойиҳаларини, зарур ҳолларда етакчи халқаро молия институтлари билан Меморандумлар лойиҳаларини тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш;
  • Биржа стратегияси ва бизнес-режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун биржанинг барча таркибий бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
  • Битимлар тузиш тартибини тартибга солувчи қимматли қоғозлар билан биржа савдоси қоидаларини, қимматли қоғозларни биржа савдосига қўювчи биржанинг ички меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш;
  • Биржага қизиқишни оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, PR кампанияларини ўтказиш, тақдимотлар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлашда иштирок этиш.

Телефон: +998 55 5100300 (230)