Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси биржа савдоларида турган “Фарғона гўшт-сут савдо” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 25,0 фоиз давлат акция пакетлари бўйича биржа савдолари акциялар пакети нархини 50 фоизга пасайтирган холда давом эттирилаётганлигини маълум қилади.
Биржа савдолари қуйидаги талаблар асосида давом эттирилмоқда:
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 25,0 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 145 000 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2 337 сўм;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 11 756,80 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 1 704 736 000,0 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 145 000 (бир юз қирқ беш минг) дона.
Давлат акцияларини сотиб олишни хохловчилар “Тошкент” РФБда биржа савдоларини ўтказиш Қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси (SPO) орқали давлат акция пакетларини сотиб олишга ариза беришлари мумкин.
Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.
“Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz
Веб сайт: www.ndvakt.uz