2016 йилнинг 6 - 10 март кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 11 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 32 та битим
қайд қилиниб, 837 минг дона акция 1,2 млрд. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 97,9 фоизи тижорат банкларининг
қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини
кўрсатди. Энг йирик битим 6 март санасида «Turkiston» АТБнинг 676,5 минг. дона акцияси
билан 676,5 млн. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston»
АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 56,3 фоизи), «Ipoteka-bank» АТБ (41,6 фоиз), «Marg''ilon Fayz savdo kompleksi» АЖ (1,5 фоиз),
«Andijon biokimyo zavodi» АЖ (0,24 фоиз) ва
«ELEKTRTARMOQQURILISH» АЖ (0,23 фоиз) ташкил
этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,8 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (98,2 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида
жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 58,4
фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида
жисмоний шахслар энг кўп тижорат банклари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган
(96,4 фоиз).
Фонд биржасида йил бошидан буён 17,6 млрд. сўмлик 373 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 46 та эмитентнинг 26,4 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.