2017 йилнинг 13 - 18 март кунлари «Ташкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 11 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 37 та битим
қайд қилиниб, 109,9 млн. дона акция 2,0 млрд. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 98,6 фоизи тижорат банкларининг
қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини
кўрсатди. Энг йирик битим 16 март санасида «Turkiston» АТБнинг 700 минг. дона акцияси
билан 700 млн. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston»
АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 92,5 фоизи), «Ipoteka-bank» АТБ (5,3 фоиз), «Marg'ilon Fayz savdo kompleksi» АЖ (1,2 фоиз),
«Hamkorbank» АТБ (0,8 фоиз) ва «Olmaliq
KMK» АЖ (0,1 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 99,9 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 4 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳридаги (97,8 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ
қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида
кузатилди:
1. «Toshkent univermagi» АЖ. Нисбат – 9,66:1. Ушбу акциядорлик жамияти
бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 15 000 сўмдан иборат бўлди.
Акциянинг номинал қиймати эса 1 552 сўмни ташкил қилади.
2. «Olmaliq KMK» АЖ. Нисбат –
1,21:1. Ушбу эмитент бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 4 750
сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати 3 914 сўмни ташкил қилади.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик
шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 99,7 фоизи
айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида юридик
шахслар энг кўп тижорат банклари акцияларига юқори қизиқиш билдиришган (99,9
фоиз).
Фонд биржасида йил бошидан буён 19,6 млрд. сўмлик 410 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 46 та эмитентнинг 136,3 млн. дона
қимматли қоғозлари сотилган.