2017 йилнинг 5 - 9 июнь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 12 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 107 та битим
қайд қилиниб, 231,1 минг дона акция 512,4
млн. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 52,7 фоизи қурилиш материаллари
тармоғидаги жамиятлар ва 24,2 фоизи тижорат банкларининг қимматли қоғозлари
билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 6
июнь санасида «Universal bank» АТБнинг 11,8 минг дона акцияси билан 58,9 млн.
сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни
«Qizilqumsement» АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 52,8 фоизи), «Granit» АЖ (19,9 фоиз), «Universal bank» АТБ (19,3
фоиз), «O'zsanoatqurilishbank» АТБ (4,9 фоиз) ва «Marg'ilon Fayz savdo
kompleksi» АЖ (1,7 фоиз) ташкил этди. Бу
ҳафталик савдо айланмасининг 98,6 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Навоий вилоятидаги (52,8 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида
юридик шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 76,8
фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Ушбу ҳафтада тузилган битимлар сони
бўйича эса жисмоний шахслар пешқадамлиги кузатилди (89,7%).
Фонд биржасида йил бошидан буён 25,5 млрд. сўмлик 1131 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 63 та эмитентнинг 1,0 млрд. дона
қимматли қоғозлари сотилган.