2017 йилнинг 7-11 август кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 6та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 16 та битим қайд қилиниб, 1,6 млн. дона акция 2,5 млрд. сўмга сотилди.
Энг йирик битим 11 август санасида «Turkiston» ХАТБнинг 1,05 млн. дона акцияси билан 1,05 млрд. сўм миқдорида тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Turkiston» ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 60,7 фоизи) хамда ««Guliston Ekstrakt-Yog» АЖ (35,5 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 96,2 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 3 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шахридаги (64,3 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди. Фонд биржасида йил бошидан буён 55,2 млрд. сўмлик 1567 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 77 та эмитентнинг 1,2 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.