Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 10 майдаги №268 сонли Қарори ва андеррайтерлик шартномасига асосан «КВАРЦ» АЖ акцияларига обуна кампанияси ўтказишни бошламоқда ва барча ҳоҳловчиларни Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бирининг акциядори бўлишга таклиф этади.
Сотувга 4 574 934 дона «КВАРЦ» АЖ акциялари қўйилган.
Акциялар «Тошкент» фонд биржасида бирламчи оммавий таклиф этиш (IPO) ўтказиш йўли билан сотилади.Акцияларни сотиш харидор берган буюртмада таклиф этилган нархларда, юқори берилган баҳога устуворлик берилган холда амалга оширилади. Буюртмалар бир дона акция учун 3000 сўмдан 9100 сўмгача бўлган диапазонда қабул қилинади. Акциялар учун тўлов 100% буюртма берилган вақтда амалга оширилади. Бир шахс томонидан кўпи билан 2 287 дона акцияга буюртма берилиши мумкин.
Обуна бошланиши санаси 2017 йил 5 декабр, обуна якунланиши санаси 2018 йил 3 апрел.
Буюртма қондирилмаган холда харидорнинг пул маблағлари битим рўйхатга олингандан сўнг 15 кун ичида қайтарилади.
Батафсил маълумотларни www.dalal.uz, www.kvarts.uz ва www.nbu.uz сайтлари ва андеррайтер инвестиция воситачиси «DALAL STANDARD» МЧЖ (брокер) орқали олиш мумкин.
Телефонлар: +998 90 187-51-25; +998 71-236-76-55.
Ишонч телефони +998 71 232-07-38