“Тошкент” Республика фонд биржаси томонидан 2023 йил якунларига
кўра “Тошкент” РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида” ги Низомга мувофиқ
биржа листингида қимматли қоғозларни туриш талаблари бажарилишини аниқлаш учун
таҳлил амалга оширилди.
Амалга оширилган жараёнлар натижасини ҳисобга олган ҳолда “Тошкент” РФБ Бошқарув кенгаши томонидан 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 7 та эмитент (иловага мувофиқ) қимматли қоғозлари биржа котировкалаш варағининг “Stock Market” акция бозори “Транзит” категориясидан “Стандарт” категориясига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.