2018 йилнинг 5 - 9 март кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 16 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 120 та битим
қайд қилиниб, 4,1 млн. дона акция 3,3 млрд. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 98,0 фоизи тижорат банклариининг
қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини
кўрсатди. Энг йирик битим 9 март санасида асосий секцияда ««Ravnaq-bank» ХАТБнинг
1,2 млн. дона акцияси билан 1,2 млрд. сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг
сотув нархи 1 000 сўмни ташкил қилди.
Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада «Hamkorbank» АТБ
эгаллаган ҳолда, унинг 2,0 млн. дона
акцияси билан 312,7 млн. сўмлик 83 та битим амалга оширилди.
Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида
817,0 млн. сўмни, ўртача битим қиймати эса 27,2 млн. сўмни ташкил этди. Шу
билан бирга, ушбу даврда сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи
794,3 сўмдан иборат бўлди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Ravnaq-bank»
ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг –
54,3 фоизи), «Universal bank» ХАТБ (34,1 фоиз), «Hamkorbank» АТБ (9,5 фоиз) ва «Neft
ta'minot» АЖ (1,2 фоиз) ташкил этди. Савдо айланмасининг 99,2 фоизи улар
ҳиссасини ташкил этди.
Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний
шахсларнинг мутлоқ фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар сонининг
барчаси улар ҳиссасига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 7 та ҳудудида
жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари
имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (55,0 фоиз) ва
Фарғона вилоятидаги (34,1 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 24,9 млрд. сўмлик 500 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 46 та акциядорлик жамиятининг 146,8
млн. дона қимматли қоғозлари сотилган.