2018 йилнинг 17 – 21 сентябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 23 та акциядорлик жамиятининг акциялари билан 101 та битим қайд
қилиниб, 17,2 млн. дона акциялар 4,5
млрд. сўмга сотилди. Ҳафта якунлари кўра USI индекс кўрсаткичи 1056.59 ▼ (5.13)
пунктни ташкил этди.
Қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 0,9 млрд. сўмни, ўртача битим қиймати эса 44,6 млн. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда
сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 262,0 сўмдан иборат бўлди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 88,8 фоизи (4,0 млрд. сўм) тижорат
банклари ва 8,4 фоизи (0,4 млрд. сўм) агросаноат мажмуасига мансуб акциядорлик
жамиятлари қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат
бўлганини кўрсатди.
Энг йирик битим 21 сентябр санасида “Universal bank”
ХАТБнинг 280,0 минг дона оддий акцияси билан 1,4 млрд. сўм миқдорида тузилди.
Бир дона акциянинг сотув кунидаги нархи номиналига мос равишда 5 000 сўмни
ташкил қилди. Йил бошидан буюн эса фонд биржасида ушбу банкнинг 3,8 млн. дона
акцияси билан 19,2 млрд. сўмлик 39 та савдо битими тузилган.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Universal
bank” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 53,3 фоизи ёки 2,4 млрд. сўм), “Ravnaq-bank”
ХАТБ (25,3 фоиз ёки 1,4 млрд. сўм) ва “Kogon yog'-ekstraktsiya zavodi” АЖ (8,4
фоиз ёки 0,4 млрд. сўм) ташкил этди. Савдо айланмасининг 87,0 фоизи (3,9 млрд.
сўм) улар ҳиссасини ташкил этди.
Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада ҳам “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда,
унинг 3 288 дона акцияси билан 16,9 млн. сўмлик 23 та битим амалга
оширилди. Ундан кейинги ўринларни эса “O'zsanoatqurilishbank” АТБ (22 та битим)
ва “Kogon yog'-ekstraktsiya zavodi” АЖ (8 та битим) эгаллади.
Ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида юридик шахслар фаоллиги кузатилиб,
тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 92,9 фоизи ёки 4,2 млрд. сўмлик
қисми айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Инвестор сифатида юридик шахслар энг
кўп тижорат банклари (88,3 фоиз) ва агросаноат мажмуига мансуб жамиятлар (9,0
фоиз) акцияларига юқори қизиқиш билдиришган.
Шунингдек, ўтган ҳафтада фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида
жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари
имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Фарғона вилояти (54,0 фоиз) ва Тошкент
шаҳридаги (36,7 фоиз) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 307,5 млрд. сўмлик 7 680 та савдо
битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 113 та акциядорлик жамиятининг
7,3 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.
Йил бошидан буён биржа савдо айланмасида тижорат банкларининг қимматли
қоғозлари билан амалга оширилган битимлар ҳажми юқорилигича қолмоқда. Уларнинг
умумий савдо айланмасидаги улуши 75,4 фоиз ёки 231,9 млрд. сўмни ташкил этади.