2017 йилнинг 22 - 26 май кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси
савдоларида 8 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 38 та битим
қайд қилиниб, 45,1 минг дона акция 92,3 млн. сўмга сотилди.
Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 8,3 фоизи тижорат банклари, 5,9
фоизи қурилиш материаллари тармоғидаги жамиятлар ҳамда 85,8 фоизи бошқа
тармоққа мансуб жамиятларнинг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган
битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 24 май санасида
«SHIFOBAXSH BULOQ» АЖнинг 931 дона акцияси билан 37,2 млн. сўм миқдорида
тузилди.
Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни
«SHIFOBAXSH BULOQ» АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 55,2 фоизи), «Marg''ilon
Fayz savdo kompleksi» АЖ (27,8 фоиз), «Qizilqumsement» АЖ (5,9 фоиз),
«O'zsanoatqurilishbank» АТБ (5,8 фоиз) ва «Olmaliq KMK» АЖ (2,6 фоиз) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо
айланмасининг 97,5 фоизини ташкил этади.
Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 5 та ҳудудида жойлашган
листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа
битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шахридаги (61,3 фоиз) акциядорлик
жамиятлари ҳисобига тўғри келди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний
шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг – 88,6 фоизи,
биржа савдо битимларининг эса 94,7 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди.
Фонд биржасида йил бошидан буён 24,6 млрд. сўмлик 993 та савдо битими
қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 61 та эмитентнинг 1,0 млрд. дона
қимматли қоғозлари сотилган.