Тошкент”
РФБ нинг 2023 йил 11 май бошқарув
қарори билан «Hamkor invest lizing» МЧЖнинг
корпоратив облигацияларини (UZ6057757AВ3) HKIL3
- биржа тикери билан 2023 йилнинг 12 май
куни биржа котировкалаш варағи “Bond Market” облигациялар бозорига киритилди.
«Hamkor invest lizing» МЧЖ 2011 йилнинг
3 ноябрида ташкил этилган.
Жамият фаолиятининг асосий йўналиши жисмоний ва
юридик шахсларга микрокредитлар, микрозаймлар бериш, микролизингни амалга
ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа
микромолиявий ва воситачилик хизматларини
кўрсатишдан иборат.
Ушбу корпоратив облигациялар
чиқарилуви (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлиги томонидан 25.04.2023й. B0344-2-рақами
билан рўйҳатдан ўтказилган) жамият томонидан иккинчи чиқарилувдир.
Чиқарилув шартлари:
Ушбу чиқарилувнинг андеррайтери «HBCapital» МЧЖ ҳисобланади.