1 октябр — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни.
Байрам муносабати билан ўз касбининг фидойилари бўлган ҳурматли Валерий Дадажанович Джураев ва Игорь Леонидович Бутиковлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Бундай учрашувлар мураббийлик фақат билим бериш эмас, балки ёш авлоднинг қадриятлари ва дунёқарашини шакллантириш эканини эслатиб ўтади.
Барча устоз ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этамиз! Сизларга соғлик-саломатлик, фаровонлик ва олийжаноб меҳнатингиз учун муносиб эътироф тилаймиз.
Ҳурмат билан,
“Тошкент” Республика фонд биржаси жамоаси.