“Тошкент”РФБ АЖ ижрои органниинг башқарув раиси
лавозимига номзодлар танлаш учун танлов эълон қилади
Лавозимга даъвогар бўлган номзодларнинг хужжатлари:
резюме ёки маълумотнома, диплом ва сертификатлар нусхаси, меҳнат дафтарчаси,
тавсифнома ва б.қ., 2018 йилнинг 25 мартига қадар қўйидаги манзил бўйича қабул
қилинади: Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107
Лавозим учун талаблар:
- олий тоифали иқтисодчи;
- Қимматли қоғозлар
бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг I тоифали аттестати;
- 30 ёшдан 60 ёшгача
бўлганлар;
- қимматли қоғозлар
бозорида 5 йилдан кам бўлмаган тажриба;
- Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигидан хабардор бўлиш;
- корпоратив бошқарув
принцип ва усуллари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
- ишни ташкил қилишнинг
прогрессив шаклларини жорий этиш, жамият ходимларининг касбий малакасидан
мақсадли фойдалана олишни билиш;
- юқори даражали ахлоқ ва
мулоқот маданияти эга булиш, дипломат бўла олиш;
- интизом, ҳалоллик,
адолатллик, ўз-ўзини танқид қила билиш, принципларга содиқлик, қатъиятлилик,
ташаббускорлик, маъсулиятлилик каби
сифатларни кўрсата билиш;
- жуда муҳим вазиятларда
ақилли ва тезкор қарорларни қабул қила билиш;
- Компьютердан
фойдаланишда ишиончли билм ва кўникмаларга эга бўлиш
Мажбуриятлар:
- жамиятнинг
жорий фаолиятини бошқариш, унинг самарали ва барқарор фаолиятини
таъминлаш;
- жамиятни
ривожлантирувчи дастур ва бизнес – режаларни ишлаб чиқиш, бу режаларни
ташкиллаштириш ва бажарилишини назорат қилиш;
- жамият
молиявий – хўжалик фаолиятини яхшилаш учун чора-тадбирлар қўллаш, унинг
шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш;
- ишчилар
учун хавфсиз ишлаш шартларини яратиш ва ижтимоий таъминот амал қилинишини
таъминлаш;
- Амалдаги
қонунчилик, ҳуқуқий хужжатлар ва ички ҳуқуқий хужжатлар талабларига амал
қилиш.