| 1 |
1. Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: 1) А.Хожиев; 2) Х.Корабеков; 3) Қ.Шодиев |
| 2 |
1. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2023 йил якуни бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
1. Жамиятда 2023 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари 5 512 842,0 минг сўм зарар билан якунлаганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
1. “SAMIMIY-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг Миллий стандартларга мувофиқ берилган аудиторлик текшируви хулосалари тасдиқлансин. |
| 5 |
1. Жамият кузатув кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
1. Жамиятнинг ўтган йиллар якуни бўйича 76 329 800 сўм фойдани қуйидагича тақсимлансин. - 77 175 сўмини жамият томонидан чиқарилган 1029 дона имтиёзли акцияга дивидент тўлови учун. - Қолган (76 329 823-77 175)=76 252,6 минг сўмни 2023 йил якуни билан кўрилган 5 512 842,0 минг сўм зарар ўрнини қисман қоплаб, келгуси хисобот йилида (5512 842,0-76 252,6)= 5 436 589,4 минг сўм зарарни келгуси йил фаолиятда қопални ва тақсимотда инобатга олиш учун қолдирилсин. 2. Дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлансин. - дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 10 июль 2024 йил. - дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 10 сентябрь 2024 йил. 3. Дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб-рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли орқали амалга оширилсин. |
| 7 |
1. «Уч-тепа пахта тозалаш» АЖ Бош директори Мирзаев Орзумурат Нарбекович билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати жамият акциядорларининг 2024 йил якуни бўйича ўтказиладиган навбатдаги умумий йиғилишигача узайтирилсин. 2. Жамият номидан Бош директор Мирзаев Орзумурат Нарбекович билан меҳнат шартномасини (шартномани амал қилиш муддати – 2024 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишигача) имзолаш ваколати Кузатув кенгаши раисига берилсин. 3. Жамият Бош директори О.Мирзаевга: - ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ваколат ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин; - “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш Лойиҳа офиси хамда “Жиззахпахтасаноат бирлашмаси” АЖ томонидан бажарилиши белгиланган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин. |
| 8 |
1. 2024 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: -Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “MASLAXATAUDIT-M” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори - 5000,0 минг сўм белгилансин; 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: -юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилоти билан белгиланган тартибда шартномалар тузилсин; -қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ва хулосалар киритилсин. |
| 9 |
“Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан кўрсатилган номзодлардан: 1. Думанов Худоёр Болбекович - "Жиззахпахтасаноат бирлашмаси" АЖ Тугатиш комиссияси раиси. 2. Лолаев Жахонгир Рахматович-"Ўзпахтасаноат" АЖ бўлим бошлиғи. 3. Норбоев Улугбек Норбекович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти худудий бошқарма бўлим бошлиғи. |
| 10 |
1. Жамиятнинг янги штатлар жадвали тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1. 2024 йилнинг 1 июн ҳолатига даъво муддати ўтган кредиторлик қарздорлик 854366,3 минг сўм даромадга олиб борилсин ва бухгалтерия ёзув хужжатларида акс эттирилсин. |
| 12 |
1. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг 2024 йил 7 мартдаги 14-сон йиғилиш баёнига (4-иловаси) мувофиқ “Уч-тепа пахта тозалаш” АЖ жамиятнинг “Мирзачул тикувчилик мажмуаси” МЧЖ устав фондидаги 8,25 % улуши бахоланган қийматини (307,6 млн сўм) номинал қийматигача (150,0 млн сўм) қадам-бақадам пасайтирилиши белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. |
| 13 |
1. Жамият бош директори О.Мирзаевниг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият бош директориниг “Е-auksion” платформаси ва битимлар бўйича қабул қилинган қарорлар тасдиқлансин. |