«Qizilqumsement» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши БАЁННОМАСИ (кўчирма) Навоий шаҳри 27 июнь 2017 йил соат 11.00 «Qizilqumsement» акциядорлик жамиятининг мажлислар зали Жами овоз берувчи акциялар сони 447 516 900 дона 100,0% Жойлаштирилган овоз берувчи акциялар сони 447 516 900 дона 100,0% Қатнашган овоз берувчи акциялар сони 391 746 250 дона 87,53% Котиб: 1. Алимова Ш.С. - Умумий йиғилиш котиби Саноқ комиссияси: 1. Насиров Р.У. - Саноқ комиссиясининг раиси 2. Ахмедов А.И. - Саноқ комиссиясининг аъзоси 3. Эргашев А.З. - Саноқ комиссиясининг аъзоси 4. Кравцова А.Р. - Саноқ комиссиясининг аъзоси Раёсат: 1. Маҳамадиев А.А. - Раёсат раиси 2. Ханов Н.М. - Раёсат аъзоси 3. Ботиров Б.Б. - Раёсат аъзоси Кун тартиби: 10. Бош директорни сайлаш; 11. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш; 12. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш; Саноқ комиссиясининг раиси Насиров Р.У. қатнашаётган овоз берувчи акциялар сонини маълум қилди ва умумий йиғилиш кворумга эгалигини айтди. Саноқ комиссиянинг ҳисоби бўйича йиғилиш бошланишига қадар реестрдаги жами 37 юридик ва 1 302 жисмоний шахслар номидан - 6 юридик шахс номидан иш юритувчи 5 шахс, ҳамда 6 жисмоний шахс рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълумот берди. Жами 447 516 900 дона овоз берувчи акция эгаларидан 87,52% ташкил қиладиган 391 746 250 дона акциялар эгалари ва уларнинг вакиллари рўйхатдан ўтганлари ҳақида айтди. Овоз бериш, шунингдек, 11-чи масала бўйича кумулятив тарзда овоз бериш тартиби тўғрисида маълумот берди. Кворум таъминланди, умумий йиғилиш ўз ваколатига эга ва очиқ деб эълон қилинди. Раиси А.А.Маҳамадиев, аъзолари - давлатнинг вакили Н.М.Ханов ва Бош директор в.в.б. Б.Б.Ботиров таркибидаги йиғилиш Раёсати сайланди. Раёсат раиси А.А.Маҳамадиев йиғилишнинг кун тартиби билан таништирди ва ундаги масаларни кўриб чиқишни таклиф қилди. 10. Ўнинчи масала Ханов Н.М. Ушбу масала кун тартибига амалдаги қонунчилик талабларига биноан киритилган. Кузатув кенгаши қарори билан Бош директор лавозимини эгаллаш учун республикамиз ва хорижий менежерлар ўртасида эълон қилинган танлов натижалари бўйича учта номзод ичидан энг юқори балл олган Ботиров Бахтиёр Баратович ғолиб деб топилди ва умумий йиғилиш қарорига чиқарилди. Масала овозга қўйилди. 11. Ўн биринчи масала - Маҳамадиев А.А. Кўзатув кенгаши аъзолигига 11та номзод киритилганлиги тўғрисида айтди ва номзодлар хақида қисқача маълумот берди. Давлатнинг ишончли вакили қонунга доир Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланишини таъкидлади. Таклиф этилган номзодлар орасидан 9та аъзога кумулятив тарзда овоз беришни сўради. Масала овозга қўйилди. 12. Ўн иккинчи масала - Маҳамадиев А.А. Тафтиш комиссияси аъзолигига 3та номзод киритилганлиги тўғрисида айтди ва номзодлар хақида қисқача маълумот берди. Таклиф этилган номзодларга овоз беришни сўради. Масала овозга қўйилди. Саноқ комиссиясининг раиси Насиров Р.У. овоз бериш натижаларини маълум қилди. Жами 12 овоз бериш бюллетени овоз беришда қатнашди ва натижалар қуйидагича бўлди: 10. Ўнинчи масала бўйича: тарафдор 391 746 250 овоз, қарши – йўқ, бетараф – йўқ. Бош директор сайланди; 11 . Ўн биринчи масала бўйича: Хакимов Шухрат Журабаевичга тарафдор – 364 246 670 овоз. Номзоди ўтди. Ханов Нодирхон Масудовичга тарафдор – 364 246 670 овоз. Номзоди ўтди. Миралиев Алишер Эркиновичга тарафдор– 364 246 670 овоз. Номзоди ўтди. Гафаров Сайфидин Хафизовичга тарафдор – овоз берилмади. Номзоди ўтмади. Хусанов Нодирбек Джумаевичга тарафдор – 364 246 676 овоз. Номзоди ўтди. Абдухамидов Акрамжон Абдувахабовичга тарафдор – 364 246 676 овоз. Номзоди ўтди. Махкамов Илхом Рустамовичга тарафдор – 413 745 910 овоз. Номзоди ўтди. Ахмедов Журабек Илхомовичга тарафдор – 413 745 909 овоз. Номзоди ўтди. Юсупов Максуд Хулойбергановичга тарафдор – 413 745 909 овоз. Номзоди ўтди. Исмаилов Баходир Махмудовичга тарафдор – 2 764 900 овоз. Номзоди ўтмади. Турдиев Уткир Соатовичга тарафдор – 410 981 009 овоз. Номзоди ўтди. 12.Ўн иккинчи масала бўйича: - Махмудов Бекзод Неъматжоновичга тарафдор – 391 746 250 овоз. Номзоди ўтди. - Норкулова Шохида Тохировнага тарафдор – 391 746 250 овоз. Номзоди ўтди. - Холиков Шухрат Нуруллаевичга тарафдор – 391 746 250 овоз. Номзоди ўтди. Овоз бериш натижаларига асосан Акциядорларининг умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛДИ: 10. Жамият Бош директорини этиб Ботиров Бахтиёр Баратович номзоди тасдиқлансин. Кузатув кенгаши Б.Б.Ботиров билан сайланган кунидан бошлаб ўз вазифаларини бажариш шартлари тўғрисида хамият устави ва “Бош директор тўғрисида”ги низомга биноан тегишли шартнома тузиш вазифаси юклатилсин. 11.Жамият Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Хакимов Ш.Ж., Ханов Н.М., Миралиев А.Э., Хусанов Н.Д., Абдухамидов А.А., Махкамов И.Р., Ахмедов Ж.И., Юсупов М.Х., Турдиев Ў.С. 12.Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Махмудов Б.Н., Норқулова Ш.Т., Холиков Ш.Н. Кун тартибидаги хамма саволлар кўриб чиқилиб, улар бўйича овоз бериш натижалари эълон қилинди. Йиғилиш раёсати раиси А.А.Маҳамадиев якунлов сўз билан чиқди. Умумий йиғилиш ўз ишини якунлади. Йиғилиш раиси А.А.Маҳамадиев Котиб Ш.С.Алимова