| 1 |
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
Саноқ комиссияси А.Рўзиев, И.Бозоров, О.Ҳафизовдан иборат таркибда тасдиқланди. |
| 3 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги “Қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ти ПҚ-2640-сонли қарори, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2016 йил 27 октябрдаги 123-сонли буйруғи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. |
| 4 |
Жамиятнинг Бухоро вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамияти фирма номи Бухоро вилоят “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятига ўзгартирилсин. Бухоро вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ муҳри ва тамғасини “Ягона дарча” Марказига топшириш, Бухоро вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖнинг муҳри ва тамғасини тасдиқлаш ҳамда тайёрлатиш жамият директори зиммасига юклатилсин. |
| 5 |
Бухоро вилоят “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси эканлиги тасдиқлансин. Бухоро вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ активлари ва мажбуриятлари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Бухоро вилоят “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятига топширилсин. |
| 6 |
Бухоро вилоят “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг устави тасдиқлансин ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин. |
| 7 |
Жамиятнинг бошқарув органлари ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги қуйидаги Низомлари тасдиқлансин: |
| 8 |
Жамият ижро этувчи органи ҳақида НИЗОМ тасдиқлансин; |
| 9 |
Кузатув кенгаши тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқлансин. |
| 10 |
Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқлансин. |
| 11 |
Тафтиш комиссияси тўғрисидаги НИЗОМ тасдиқлансин. |
| 12 |
Жамиятнинг янги ташкилий структураси ва штат жадвали тасдиқлансин. Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда бошқарувни ихчамлаштириш мақсадида Бухоро тумани «Қишлоқхўжаликкимё» филиалининг Лоша туманлараро «Қишлоқхўжаликкимё» филиалига қўшилиши таъминлансин. Бухоро тумани «Қишлоқхўжаликкимё» филиалининг барча мол-мулклари, активлари ва мажбуриятлари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Лоша туманлараро «Қишлоқхўжаликкимё» филиалига топширилсин. |
| 13 |
Жамиятнинг янги таркибдаги Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин. |
| 14 |
Жамиятнинг янги таркибдаги тафтиш комиссиясини сайлаш акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин. |
| 15 |
Жамият директори давозимига А.А.Остонов тасдиқлансин. А.А.Остонов билан 1 (бир) йил муддатга тузиладиган ишга ёллаш меҳнат шартномасини имзолаш Кузатув кенгаши раиси зиммасига юклатилсин. |
| 16 |
Бухоро вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖнинг вақтинчалик бизнес-режаси ва харажатлар сметаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ билан сақлаш харажатлари учун шартнома тузилсин ва устама нархларни декларациядан ўтказишда ушбу харажатлар инобатга олинсин. Йиғилиш қарорларининг бажарилиши ижросини таъминлаш жамият директори А.А.Остонов ва ижроси назорати Кузатув кенгаши раиси Ш.М.Худойбердиев зиммасига юклатилсин. |