| 1 |
Саноқ комиссияси 3 нафардан иборат бўлиб қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Эргашев А.З., Ахмедов А.И., Кравцова А.Р., |
| 2 |
Кузатув кенгашнинг 2017 йил натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш буйича ҳисоботи тасдиқлансин ва кузатув кенгаши фаолияти қониқарли деб баҳолансин. |
| 3 |
Ижроия органи 2017 йил натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш буйича ҳисоботи тасдиқлансин ва ижроия органи фаолияти қониқарли деб баҳолансин |
| 4 |
2017 йил натижалари бўйича Ташқи аудитор - “PROMSTROY-AUDIT” МЧЖ ва Тафтиш комиссияси хулосалари қабул қилинсин |
| 5 |
Мазкур йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг 2017 йил баланси тасдиқлансин. |
| 6 |
2017 йил фойдаси тақсимланиши тасдиқлансин. Унга кўра ҳисобот давридаги 49 793 841 000 сўм соф фойдасидан 26 851 014 000 сўм, яъни 1 акцияга 60,0 сўм дивиденд тўлашга, 2 489 600 000 сўм жамият захира фондига, 20 453 227 000 тақсимланмаган фойдага йўналтирилсин. Дивидендлар тўлаш муддати: бошланиши 15 кундан кейин, тугатилиши – 60 кундан ошмаган холда -Белгилаб қўйилсинки жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича олган соф фойдасининг тақсимланмаган (20 453 227 000 сўм) қисми жамият томонидан амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция дастури лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. -Бундан ташқари олдинги 2016 йил якунлари бўйича олинган соф фойдадан заҳира фондига йўналтирилмаганлиги жамият бош хисобчиси в.б. Х.К.Сайдуллаевга кўрсатиб ўтилсин. 2016 йилда олинган соф фойданинг тақсимланмаган қисмида 3 256 362 200 сўм захира фондига йўналтирилсин. |
| 7 |
Мазкур йиғилиш қарорига асосан ўтган йилларда акциядорлар томонидан 14.04.2018й. ҳолатига олинмаган, муддати ўтган дивидендларни жамият тасарруфига ўтказилиши тасдиқлансин. |
| 8 |
2018 йилга мўлжалланган Бизнес-режа ва смета харажатлари тасдиқлансин ва уларнинг асосий кўрсаткичлари қуйидагича белгилансин: цемент ишлаб чиқариш - 3,475 млн. тонна, солиштирма нархларда товар маҳсулот ишлаб чиқариш – 1765,8 млрд. сўм, соф фойда – 110,7 млрд. сўм |
| 9 |
Жамиятнинг узоқ муддатли ривожланиши стратегияси тасдиқлансин. Унга кўра“Qizilqumsement” АЖ 2018-2028 йиллар учун стратегик мақсадлар ва ушбу мақсадларга эришиш учун ишлаб чиқилган дастурлар белгилаб олинди. Корхона ўз олдига ишлаб чиқариш қувватларидан тўла яъни 100,0% фойдаланган ҳолда цемент маҳсулотини 3475,0 минг тоннадан 2028 йилгача 4300,0 минг тоннага етказиш. Шунингдек, шифер ишлаб чиқаришни 1650,0 минг донадан 1800,0 минг донага етказиш, оҳак ишлаб чиқаришни 18,4 минг тоннадан 36,0 минг тоннага етказиш, темир бетон ишлаб чиқаришни 110 000,0 кв.м. дан 160 000 кв.м. га етказиш, ҳақиқий баҳолардан маҳсулот ишлаб чқаришни 1 377 604,0 млн. сўмдан 2 781 770,0 млн. сўмга (202,0 фоиз) ошириш, соф фойдани 110,7 млрд сўмдан 220,5 млрд.сўмга етказиш назарда тутилди. |
| 10 |
Жамият Бош директори лавозимига Умирзаков Бахтиёр Нуритдинович номзоди тасдиқлансин ва у билан меҳнат шартномаси тузиш жамият Кузатув кенгаши раиси зиммасига юклатилсин |
| 11 |
Жамият Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Ханов Н.М., Махкамов И.Р., Хакимов Ш.Ж., Обидов А.А., Миралиев А.Э., Хусанов Н.Д., Зарипов Б.К., Ахмедов Ж.И., Тиркашев М.Ў.. |
| 12 |
Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Юсупов М.Х., Холиқов Ш.Н., Сайфуллаев А.С. |
| 13 |
2018 йилга жамиятнинг ташқи аудитори этиб “PROMSTROY-AUDIT” МЧЖ тасдиқлансин ва унга тўланадиган хақ 120,0 млн. сўм миқдорида белгилансин |
| 14 |
Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 15 |
Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда аффилланган шахслар билан тузиладиган битимлар иловага асосан мақуллансин. |
| 16 |
Жамиятнинг янги таҳрирдаги структураси тасдиқлансин |
| 17 |
Кузатув кенгашнинг 2017 йил 7–ноябрдаги 74–сонли, 5–декабрдаги 75–сонли, 2018 йил 10-февралдаги 76-сонли, 14–февралдаги 77–сонли, 28-февралдаги 78-сонли, 16-мартдаги 79-сонли, 27-мартдаги 80-сонли ва 31-мартдаги 81-сонли баённомалардаги қарорлари тасдиқлансин. |