| 1 |
1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ишчи Президиумга банк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси У.М. Охунжонов томонидан раислик қилиниши ва мажлис котиблигини Ижро аппарати таркибидаги Ижро назорати бошқармаси бошлиғи А.Ш. Абдуллаев томонидан олиб борилишига розилик берилсин. 3. Мажлиснинг ўтказилишини таклиф этилган тартибда ташкил этилишига ва мажлис кун тартибининг ўзгартиришларсиз, олдиндан эълон қилинган тартибда қолдирилишига розилик берилсин. |
| 2 |
1. Банк Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгаши аъзоси У.Охунжоновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг ҳисобот йилидаги фаолияти бўйича банк Кузатув кенгашининг ҳисоботи 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. 3. Банк Кузатув кенгашининг 2021 йилда банкни бошқариш борасидаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. |
| 3 |
1. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2021 йилдаги фаолияти натижалари, шу жумладан, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи 3-иловага мувофиқ маъқуллансин ва банк Бошқарувининг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви томонидан банкнинг мамлакат молия бозорида барқарор, янада рақобатбардош бўлишини таъминлаш борасида ҳисобот йили давомида олиб борилган тадбирлар, жумладан банк активлари ҳажмини босқичма-босқич ошириш, уларни хатарлилик даражасидан келиб чиқиб тўғри таснифлаш, муаммоли активларни саралаш ва бартараф этиш, банк фойдаси ҳисобига зарур миқдорларда захиралар яратиш юзасидан амалга оширилган ишлар маъқуллансин. 3. Банкнинг 2022 йилдаги фаолияти асосий йўналишлари сифатида: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини белгиланган муддатда бажариш; - банкнинг халқаро консалтинг компаниялари билан биргаликда ишлаб чиқилган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш; - операцион ва корпоратив блоклар трансформациясини якунига етказиш, банкни хусусийлаштириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни давом эттириш; - банк акцияларини қўшимча эмиссия қилиш йўли билан махаллий фонд биржасида (IPO) ўтказиш; - банкнинг кредит қўйилмалари таркибидаги муаммоли кредитлар (NPL) хажмини 4,0 фоизга тушириш; - банкнинг трансформациясини самарали амалга ошириш ва замонавий банк хизмат турларини яратиш; - молиявий барқарор бўлган ва истиқболли бизнес дастурларга эга хўжалик субъектларини кредитлаш, банкнинг инвестиция фаолиятини янада ошириш, банк балансидаги мавжуд муаммоли активларни кескин камайтириш ҳисобига активлар даромадлилигининг ўсишини таъминлаш ва юқори фойда кўрсаткичларига эришиш каби масалалар белгилансин. 4. Банк Бошқаруви аъзолари банк фаолиятини янада ривожлантириш, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида банкнинг ҳудудий бошқармалари, филиаллар ва банк хизматлари офислари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатсин. |
| 4 |
1. Банкнинг 2021 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Тафтиш комиссиянинг 2021 йилдаги фаолияти “қониқарли” деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви (А.Муратов)га Тафтиш комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни белгиланган тартибда бартараф этиш ҳамда банк фаолиятига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклансин. |
| 5 |
1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2021 йил 31 декабрь ҳолатига банкнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк томонидан 2021 молиявий йил якуни бўйича олинган соф фойда 319 423 626 364,84 (Уч юз ўн тўққиз миллиард тўрт юз йигирма уч миллион олти юз йигирма олти минг уч юз олтмиш тўрт сўм 84 тийин) сўм миқдорида бўлиб, “Deloitte & Touche” аудиторлик компанияси томонидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўзгартиришлар амалга оширилиб, унинг хулосаси асосида тасдиқланган соф фойдаси 13 853 000 000,00 (Ўн уч миллиард саккиз юз эллик уч миллион) сўмга тенг эканлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 3. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2021 йил 31 декабрь ҳолатига амалдаги қонунчилик талаблари ва қоидаларига асосан тузилган бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган йиллик молиявий ҳисоботлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2021 йил 31 декабрь ҳолатига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2021 йил фаолияти якуни бўйича банкнинг соф фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича соф фойдаси амалдаги миллий бухгалтерия ҳисобини юритиш талабларига асосан 319 423 626 364,84 (Уч юз ўн тўққиз миллиард тўрт юз йигирма уч миллион олти юз йигирма олти минг уч юз олтмиш тўрт сўм 84 тийин)ни ташкил қилган. Банк томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ 1 829 593 675,98 (Бир миллиард саккиз юз йигирма тўққиз миллион беш юз тўқсон уч минг олти юз етмиш беш сўм 98 тийин) миқдорида солиққа доир тегишли тузатиш ва корректировкалар амалга оширилгандан сўнг, 317 594 032 688,86 (Уч юз ўн етти миллиард беш юз тўқсон тўрт миллион ўттиз икки минг олти юз саксон саккиз сўм 86 тийин) миқдоридаги соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - фойданинг 31 759 403 268,89 (Ўттиз бир миллиард етти юз эллик тўққиз миллион тўрт юз уч минг икки юз олтмиш саккиз) сўм 89 тийини ёки 10 фоизи банк капитали монандлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва банк Уставига мувофиқ умумий захира капитали таркибидаги Захира жамғармасига йўналтирсин ҳамда Захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 268 312 500,00 (Икки юз олтмиш саккиз миллион уч юз ўн икки минг беш юз сўм) сўм банкнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш учун ажратилиб, 2021 йил якуни бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматига нисбатан 25 фоиз, яъни 29,81 (Йигирма тўққиз сўм 81 тийин) сўм миқдорида дивидендлар ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида пул маблағлари шаклида тўлаб берилсин; - фойданинг 31 759 403 268,89 (Ўттиз бир миллиард етти юз эллик тўққиз миллион тўрт юз уч минг икки юз олтмиш саккиз) сўм 89 тийини ёки 10 фоизи банк Кузатув кенгашининг 2020 йил 29 сентябрдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ банкнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилсин ҳамда мазкур жамғармага ажратилган маблағлар суммасининг 10 фоизи ёки 3 175 940 326,89 (Уч миллиард бир юз етмиш беш миллион тўққиз юз қирқ минг уч юз йигирма олти сўм 89 тийин) маблағ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилсин; - фойданинг 212 788 001 901,54 (Икки юз ўн икки миллиард етти юз саксон саккиз миллион бир минг тўққиз юз бир сўм 54 тийини) ёки 67 фоизи банкнинг тақсимланмаган фойда ҳисоб рақамида қолдирилсин; - фойданинг 41 287 224 249,55 (Қирқ бир миллиард икки юз саксон етти миллион икки юз йигирма тўрт минг икки юз қирқ тўққиз сўм 55 тийини) ёки 13 фоизи банк ходимларини 2021 йил якунлари бўйича рағбатлантириш (13-ойлик) учун тўлашга йўналтирилсин. |
| 7 |
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли қарори ижро ва маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 31 мартдаги 02/29-01-36/660-сонли, 2022 йил 18 мартдаги 02/29-36/613-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2022 йил 4 февралдаги УМ-04/05-79-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин. 3. Банк Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда уч йил муддатга сайлансин: 1) Кучкаров Джамшид Анварович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 2) Абруев Жамшид Исмаилович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Тарафдорлар: Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 3) Турмухамедов Алишер Улугбекович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Юридик бошқарма бошлиғи Тарафдорлар: Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 4) Туляганов Фаррух Абдурасулович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи Тарафдорлар: Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 5) Охунжонов Умиджон Махамадумарович - Мустақил номзод Тарафдорлар: Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 6) Ходжаев Саидкамол Саидкаримович - Мустақил номзод Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 7) R. Engin AKÇAKOCA – Мустақил номзод (Туркия давлати) Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 8) James Lacey - Мустақил номзод (Ирландия давлати) Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 9) Mantas Sukevicius - Мустақил аъзо (Литва давлати) Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 5. Банк Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда сайлансин: 1. Олимжонов Зарифжон Зоиржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи ўринбосари – бўлим бошлиғи 2. Утамбетов Бахрам Сатмуратович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, департамент директори 3. Кулбоев Фазлиддин Дилшод ўғли - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, етакчи мутахассис Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 6. Банк Бошқаруви қуйидаги таркибда уч йил муддатга тасдиқлансин: 1. Муратов Алишер Акмалович - Бошқарув раиси 2. Гафуров Фарход Мирзарасулович - Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари 3. Бобожонов Бобохон Пулатович - Бошқарув раиси ўринбосари 4. Олимжонов Санжар Одилович - Бошқарув раиси ўринбосари 5. Исмоилий Козимжон Комилжон ўғли - Бошқарув раиси ўринбосари 6. Махмудов Хуршид Тошбобоевич - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи - Бош бухгалтер 7. Джумаев Беҳзод Файзуллоевич - Юридик департамент бошлиғи Тарафдорлар: 15 298 325 472 та овоз Қаршилар:Йўқ Бетарафлар: Йўқ |
| 8 |
1. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси А.А. Муратов билан тузилган меҳнат шартномаси уч йил муддатга узайтирилсин. 2. Банк кузатув кенгаши зиммасига бошқаруви раиси А.А. Муратов билан тузилган меҳнат шартномани амалдаги қонунчилик асосида узайтирилишини расмийлаштириш вазифаси юклатилсин. |
| 9 |
1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси А.Муратовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 10 |
1. Банк Бошқаруви раиси А.Муратовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тафтиш комиссияси аъзоларини банк томонидан рағбатлантириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тафтиш комиссияси аъзоларини 6-иловага мувофиқ рағбатлантиришга розилик берилсин. |
| 11 |
1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунлари талабларига мувофиқ, молиявий ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартлари (IFRS) асосида тайёрланадиган 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботи ва 2022 йил 30 июнда якунланадиган 6 ой учун оралиқ қисқартирилган молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказишга (солиқларни ҳисобга олган ҳолда) жами 3 135 000 000,0 (Уч миллиард бир юз ўттиз беш миллион) сўмгача маблағ бюджет сифатида ажратилиб, аудиторлик ташкилоти қонунчиликда белгиланган тартибда тендер (танлаш ва бошқа харид турларини) ўтказилсин ҳамда ушбу тендерда ғолиб бўлган аудиторлик ташкилоти конунчилик талабларида белгиланган ҳолда 2022 йил йил учун банкнинг аудитори этиб тасдиқлансин. 3. Ушбу аудиторлик ташкилоти билан шартномаларни акциядорлар, Кузатув кенгаши ва Аудиторлик қўмитаси номидан имзоланиши Бошқарув раиси А.А. Муратовга юклатилсин. |
|
|