РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24
Цена последний сделки : 23,8 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 4 450
Цена последний сделки : 4 250 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 2 297
Цена последний сделки : 2 297 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 949
Цена последний сделки : 949 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 1 583,5
Цена последний сделки : 1 579,5 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 9,55
Цена последний сделки : 9,53 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 29,97
Цена последний сделки : 27,22 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 3 391
Цена последний сделки : 3 385 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024
Цена закрытия : 1,14
Цена последний сделки : 1,13 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 06.12.2024

Существенные факты



EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME

"Чилонзор буюм савдо комплекси" Акциядорлик жамияти
"Чилонзор буюм савдо комплекси"АЖ
Нет


ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION

https://www.google.com/maps/place/%D0%A7%D0%B8%D0%BB%D0%BE%D0%BD%D0%B7%D0%BE%D1%80+%D0%B1%D1%83%D1%8E%D0%BC+%D1%81%D0%B0%D0%B2%D0%B4%D0%BE+%D0%BA%D0%BE%D0%BC%D0%BF%D0%BB%D0%B5%D0%BA%D1%81%D0%B8/@41.2552706,69.1910128,15z/data=!4m14!1m7!3m6!1s0x38ae89ff6ae667b5:0x9a049f75dcf7daec!2z0KfQuNC70L7QvdC30L7RgCDQsdGD0Y7QvCDRgdCw0LLQtNC-INC60L7QvNC_0LvQtdC60YHQuA!8m2!3d41.2552706!4d69.1910128!16s%2Fg%2F11h42xqrhp!3m5!1s0x38ae89ff6ae667b5:0x9a049f75dcf7daec!8m2!3d41.2552706!4d69.1910128!16s%2Fg%2F11h42xqrhp?entry=ttu
Ўзбекистон Республикаси 100161, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси 156 А уй
chilonzorbuyum@mail.ru
www. chbsk.uz


MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION

08
Ijroiya organining tarkibidagi o‘zgarishlar/Изменение в составе исполнительного органа/Change in the composition of the executive agency
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
Закиров Зафар Махмудович "Chilonzor buyum savdo kompleksi" AJ Директор в.в.б - 0 - -
Акционерлар умумий йиғилиши
23.04.2024
26.0402024
“Chilonzor buyum savdo komleksi” АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш Б А Ё Н И 2024 йил 23апрел Тошкент шахри cоат 11-00 Ўтказилган жойи: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 156А уй Акциядорларнинг 2023 молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 156А уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2024 йил 23 апрел куни ўтказилди. Йиғилишда 33294987959та овозга эга акциядорлар қатнашди, бу жами акциядорларнинг 75,77% ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш ҳуқуқига эга. Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар: Ш.Шомансуров- “Муниципиал активларини бошқариш маркази” ДУК, “Бозорлар ва савдо комплекслари департаменти” бошлиғи ўринбосари Камолов Т.К. – жамият кузатув кенгаши аъзоси, З.Закиров – “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖдиректори в.б Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар: Н.Хўжаярова Йиғилиш кун тартиби: 1. Саноқкомиссиясиаъзолари сони вашахсийтаркибинитасдиқлаш; 2. Жамиятакциядорларинингумумиййиғилиширегламентинитасдиқлаш; 3. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш; 4. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш; 5. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш; 6. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш; 7. Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш; 8. Жамият директорини сайлаш масаласи; 9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш; 10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш; 11. Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш; 12. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш ҳақида. 13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш; Кун тартибидаги биринчи масала бўйича мажлис раиси тушунтириш бериб йиғилиш саноқ ҳайъатига қуйидаги ходимлар сайланишини таклиф этди: Ш.Абдурахмонова, Г.Рахимова ва М.М.Юлдашевалар Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича мажлис раиси тушунтириш бериб, йиғилиш регламентини қуйидагича таклиф этди: Кун тартибидаги асосий масалаларга 10 минутгача, қолган масалаларга 5 минутгача вақт берилиши, сўзга чиқувчиларга ҳар бир масаладан сўнг сўзга чиқиш ва уларнинг ҳар бирига 3 минутгача вақт ажратилиши таклифи киритилди. Йиғилиш кун тартибидагиучинчи масала бўйичажамият директорив.б З.Закировнинг ҳисоботи тингланди. Жамият раҳбари З.Закиров сўзга чиқиб, 2023 йил фаолияти якуни ижроия органи ва кузатув кенгаши билан ҳамкорликда, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини берди. Жамият раҳбари ўз ҳисоботида қуйидагиларни айтиб ўтди: “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ фаолиятида 2023 йил фаолияти якунлари бўйича соҳага тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни Бошқариш маркази” ДУКнинг кўрсатмаларида кўтарилган масалаларни бажаришга асосий эътибор қаратилди. Жамият акциядорларининг 2023 йил 30майдаги умумий йиғилишида берилган режалар асосида иш юритилди. Жамиятимизда тасдиқланган даромадлар режаси кўрсаткичларини бажаришга ҳаракат қилинди, йил давомида байрам ҳамда бошқа тадбирларни белгиланган тартибда нишонланиши амалга оширилди, қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари, хавфсизлик, тозалик ва тадбиркорларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мос равишда фаолиятларини юритишларига қатъий эътибор берилди. 2023 йилда жамият томонидан бажарилган асосий вазифалардан бири бу бозор ҳудудига ташриф буюраётган сотувчи ва тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари оқимининг ортиб бораётганлиги, жамиятнинг мавжуд автотўхташ жойларига тиғиз вақтлари автомобиллар сиғмай қолиши, кўчаларда тирбандликлар ҳосил бўлиши, бунинг натижасида тадбиркорлар ва харидорларнинг норозилиги келиб чиқаётганлиги, шу мақсадда жамият автотўхташ жойининг бир қисмида кўп қаватли автотуроргоҳ иккинчи қисми ҳам қуриб битказилди. Автотўхташ жойини қуриш учун акциядорларга ҳисобланадиган дивидендга таъсир кўрсатмаслик учун жамият маблағи, яъни қурилиши режалаштирилган савдо дўконлари ижара ҳуқуқини сотилишидан тушадиган маблағдан фойдаланилди. “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ижроия идораси томонидан Кузатув Кенгашининг қарорларини бажаришга катта эътибор берилди. Жумладан, жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва ундан мақсадли фойдаланишни 2023 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига асосан белгиланган ишларни амалга оширади. Ходимлардан ўз ўрнида фойдаланиш, уларга талабчанлик ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш, билимли, ишчан, ўз фаолиятига танқидий ёндаша биладиган ходимларни танлашга эътибор берилди. Сўнгра раислик қилувчи сўзга чиқиб, кенгаш аъзоларига йил давомида жамият кузатув кенгаши томонидан олиб борилган ишлари юзасидан тайёрланган ҳисоботни ўқиб эшиттирди. Жамият раҳбари в.б.га айрим саволлар бўлди ва тегишли жавоб олинганидан сўнг раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Йиғилиш кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича “Balans-inform-audit” томонидан миллий ва халқаро стандартларга кўра ўтказилган аудиторлик текширувлари натижалари билан таништириш учун сўз ушбу аудиторлик вакилига берилди. Аудитор вакили сўзга чиқиб, жамиятда аудиторлик текшируви натижасига кўра, жамият молиявий ва хўжалик фаолияти, хамда бухгалтерия хисоботлари Ўзбекистон Республикасидаги қонунчилигига мувофиқ келиши ҳақида ҳисобот берди ва 2024 йил 9апрелда ижобий хулоса берилгани ҳақида маълумот берди. Акциядорлар томонидан аудиторлик текширувида қандай камчиликлар аниқланганлиги, уларни бартараф этилиши бўйича саволлар бўлди. Аудиторлар томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришда айрим камчиликлар бўлгани ва ушбу камчиликларни тўғрилаб, берилган таклиф ва тавсияларга кўра жамият ҳужжатлари тўғрилангани тўғрисида маълумот берилди (аудиторлик текшируви хулосаси илова қилинади). Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият бош бухгалтериТ.Абдухалилов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2023 йил якуний баланси бўйича ахборот берди. Жумладан, минг.сум АКТИВ ПАССИВ Асосийвоситалар 142 681408,3 Устав капитали 43 939 583,60 Узоқмуддатлиинвестициялар 17 856,60 Резерв капитали 36 659 609,80 Капитал қуйилмалар 0 Тақсимланмаган соф фойда 54 389 363,50 Товар моддий захиралари 189 203,40 Дебиторлар 12 059 844,90 Жорий кредиторлик қарзлар 21 492 600,30 Пул маблағлари 1 532 844,00 Бошқа жорийактивлар 0 ЖАМИ 156481157,2 ЖАМИ 156481157,2 СОФ ФОЙДА 34 945 275,00 Молиявий натижалар: 1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум 105105254,0минг сўм, 2.Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси 43740594.0минг сўм, 3. Фойда солиғи 8795319,0 минг сўм, 4.Ҳисобот давридаги соф фойда 34945275,0минг сўм. Раислик қилувчи кўрилган масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси Т.Абдухалилов сўзга чиқиб, жамиятда 2023 йил якунлари бўйича 34.945.275.000 сўм соф фойда олинган бўлиб, - Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли қонуни 12-бандида “Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2024 йилнинг 1 июлига қадар 2023 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2024 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2023 ва 2024 йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар тарзида ўтказади” деб белгилаб қўйилганидан келиб чиқиб, соф фойдани 50% қисмини яъни, 17472637500 сўмни акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтириш, жамиятнинг захира жамғармаси деярли устав фондни 15%га яқинлашиб қолганлиги сабабли 1519329564 сўмни ажратиш, шунда захира жамғармаси тўлиқ шакллантирилади, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, жамиятнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, кенгаш аъзоларига соф фойдани 0,148% қисми, яъни 52000000 сўмни ва қолган 15901307936 сўм соф фойдани Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 41 моддаси (41.4) ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 48-моддаси (48.3.) талабларидан келиб чиқиб, акциядорларга дивиденд беришга, яъни капитализация йўли билан жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга йўналтириш таклифи Кузатув кенгаши томонидан билдирилганлигини маълум қилди. Раислик қилувчи жамият бош муҳосибига акциядорларга ажратилган дивиденд суммасига нисбатан 01.01.2024 йил ҳолатидаги бухгалтерия балансида пул маблағлари анча камлигини, акциядорларга ўз вақтида дивиденд бериш имконияти борлигини сўради. Ушбу саволга ва бошқа акциядорлар томонидан берилган саволларга Т.Абдухалилов жавоб берди. Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Йиғилиш кун тартибидаги еттинчи масала бўйичажамият раҳбари в.б З.Закиров сўзга чиқиб, жамиятнинг 2024 йилга режалаштирилган “Бизнес-режаси” ҳамда “2023 йил учун даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Шунингдек, жамият раҳбари 2024 йилда жамият ҳудудининг барча жойларида ички инфратузилмани яхшилаш, бозорнинг ташқи кўриниш фасадига замонавий тус бериш, тадбиркорлар ва харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш, жамиятнинг ходимлари ойликларини босқичма-босқич ошириш, қарздорликларни батамом камайтириш бўйича тегишли ишлар олиб бориб, уни бартараф этиш чораларини кўриш, пул тушумларини ошириш бўйича кескин чоралар кўриш ва бошқа амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар ҳақида фикр билдирди. Мазкур масала юзасидан жамият иқтисодчиси сўзга чиқиб, жамиятнинг 2024 йилги иқтисодий кўрсаткичлари билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб, бизнес режа кўрсаткичлари бугунги кунда амалда бўлган Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 26 мартдаги 198-14-0-Q/24-сонли «Тошкент шаҳаридаги бозорлар ва савдо крмплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, ишлаб чиқилганлигини айтди. Бизнес-режасидаги 2024 йилга режалаштирилган ишлар, даромад олиш манбалари, соф фойда режаси йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама этилди. (“Бизнес-режа” ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” тўлалигича илова қилинади). Маърузачининг берилган саволларига олинган жавобидан сўнг, раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Саккизинчи масала бўйича мажлис раиситушунтириш бериб, қуйидагиларни айтиб ўтди: 2024 йил 29 мартдаги жамият Кузатув Кенгаши қарорига мувофиқ жамият масъул ишчи-ходимларидан тузилган танлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик Жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони ижроси юзасидан жамият ижро этувчи орган рахбари (директор) лавозимига муносиб кадр танлаш мақсадида танлов ўтказилди. Ижро этувчи орган рахбари (директор) лавозимига нисбатан қўйилган малака талаблари кўрсатилган эълон матни 2024 йил 3 апрелда - “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖнинг жамиятнинг веб сайтига (http://chbsk.uz/officially/tenders/766-konkurs-managment-2024); - Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг “корпоратив ахборот ягона портали” (openininfo.uz)га (https://new.openinfo.uz/announce/17019) - “Тошкент” Республика фонд биржаси сайтигаэълон берилди. Танлов 2024 йил 3 апрелдан – 2024 йил 17 апрел кунига қадар давом этди. Танлов давомида Закиров Зафар Махмудович томонидан ижро этувчи орган раҳбари лавозимига ўз номзодлиги бўйича таклифини берди. Танлов регламентига талабларига мувофиқ танлов квалификацияси ва касб маҳоратини баҳолаш йўли билан иштирокчининг тўплаган бали 20 бални ташкил этди. Ушбулардан келиб чиқиб, З.Закировнинг номзодини тасдиқлаш учун овоз бериш бюллетенларига киритилганлигини маълум қилди. Бошқа таклифлар бўлмади. Овозга қўйилди. Раислик қилувчи кун тартибидаги тўққизинчи масалага ўтиб, 2024 йилда жамиятнинг Кузатув Кенгаши аъзолигига номзодлар тарқатилган овоз бериш бюллетенларида келтирилганлигини билдириб, акциядорлардан ушбу масала бўйича кумулятив овоз бериш йўли билан овоз бериш бюллетенларида ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Раислик қилувчи кун тартибидаги ўнинчимасалага ўтиб, жамиятда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун https://xtxarid.uzex.uz/ сайтида ўрнатилган тартибда эълон жойлаштирилганлиги, ушбу эълонга асосан “Silk Capital” МЧЖ аудиторлик ташкилоти ғолиб бўлганлигини айтди ва “Silk Capital” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ишлари юзасидан тайёрланган маълумот билан таништириш учун сўзни Ғ.Турсуновга берди. Ғ.Турсунов сўзга чиқиб, жамиятда Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш “Silk Capital” МЧЖ томонидан ўтказилганлигини, “Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ 679 балл йиғиб, унга “қониқарли“ баҳо берилганлигини, фоиз жиҳатидаги якуний баҳоси 57 % ни ташкил этганини айтиб ўтди ва йиғилиш қатнашчиларини хулоса билан таништирди (жамиятни Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш бўйича хулосаси ва ҳисоботи илова қилинади). Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларида ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан жамият бош ҳисобчиси сўзга чиқиб, жамият аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш акциядорларнинг умумий йиғилиш ваколатида бўлганлиги муносабати билан жамиятнинг 2024 йилги фаолияти бўйича аудиторлик текширувини ўтказилиши бўйича давлат харидлари тартибида буюртма берилганлиги, ушбу буюртмага асосан “BALANS-INFORM-AUDIT” МЧЖ – миллий стандартларга кўра 18,0 млн сўм хизмат ҳақи кўрсатилиб ғолиб бўлганлигини билдирди. Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларида ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамият бош бухгалтери сўзга чиқиб, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш қонунчиликда белгиланганлиги, шу боис ушбу масала кун тартибига киритилганлиги, бугунги кунда бухгалтерия маълумотларига кўра 2020 йил якунига кўра 823.140.537 сўмпул маблағини жамият ихтиёрида қолдириш таклифини киритди. Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларида ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият ходимлар бўлими бош нозири Г.Музаффарова сўзга чиқиб, жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритиладиган ўзгаришлар лойиҳаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Раислик қилувчи акциядорлардан ушбу масала бўйича овоз бериш бюллетенларида ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Раислик қилувчи умумий йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилганини айтиб, овоз бериш натижалари саноқ ҳайъати томонидан аниқлангунга қадар танаффус эълон қилди. (танаффусдан сўнг) Саноқ ҳайъати йиғилиш қатнашчиларини овоз бериш натижалари билан таништирди. Рози Қарши Бетараф Овоз сони % Овоз сони % Овоз сони % 1-масала б-ча 33 294 987 959 100 0 0 0 0 2-масала б-ча 33 294 987 959 100 0 0 0 0 3-масала б-ча 33 294 987 959 100 0 0 0 0 4-масала б-ча 33 294 987 959 100 0 0 0 0 5-масала б-ча 33 294 987 959 100 0 0 0 0 6-масала б-ча 32 598 735 449 97,91 0 0 696252510 2,09 7-масала б-ча 33 294 987 959 100 0 0 0 0 8-масала б-ча 33294987959 100 0 0 0 0 9-масала б-ча 9.1.А.Раззақов 33 294 987 959 9.2. К.Расулов 33 294 987 959 9.3. М.Каримов 33 294 987 959 9.4. Ш.Шомансуров 33 294 987 959 9.5. Т.Камолов 33 294 987 959 9.6. Ф.Туляганов 33 294 987 959 9.7. Ш.Жўраев 33 294 987 959 9.8. М.Каримов 33 294 987 959 9.9. Ш.Нарбеков 33 294 987 959 9.10. Ж.Бойсинов 0 10-масала б-ча 33294987959 100 0 0 0 0 11-масала б-ча 33294987959 100 0 0 0 0 12-масала б-ча 32598735449 97,91 696252510 2,09 0 0 13-масала б-ча 33294987959 100 0 0 0 0 Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ ҳайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди. КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР АТРОФЛИЧА МУҲОКАМА ҚИЛИНИБ ҚАРОР ҚИЛИНДИ: 1. Кун тартибидаги биринчи масала бўйича: “Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш”. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. Йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари 3 кишидан иборат қилиб қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1) Ш.Абдурахмонова, 2) Г.Рахимова ва 3) М.М.Юлдашева 2. Кун тартибидаги иккинчи масалабўйича: Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш; Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. Кун тартибидаги асосий масалаларга 10 минутгача, қолган масалаларга 5 минутгача вақт берилиши, сўзга чиқувчиларга ҳар бир масаладан сўнг сўзга чиқиш ва уларнинг ҳар бирига 3 минутгача вақт ажратилиши таклифи тасдиқлансин; 3. “Чилонзор буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти ижроия органи ҳамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). 4. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан “Balans-inform-audit” МЧЖнинг халқаро ва миллий аудит стандартларига кўра ижобий аудиторлик текширувлари хулосалари инобатга олинсин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). 5. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); 6. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиклансин:жамиятда 2023 йил якунлари бўйича 34.945.275.000 сўм соф фойда олинган бўлиб, - Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли қонуни 12-бандида “Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2024 йилнинг 1 июлига қадар 2023 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2024 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2023 ва 2024 йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар тарзида ўтказади” деб белгилаб қўйилганидан келиб чиқиб, соф фойдани 50% қисми яъни, 17472637500 сўми акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин, жамиятнинг захира жамғармаси деярли устав фондни 15%га яқинлашиб қолганлиги сабабли 1519329564 сўм ажратилсин, шунда заҳира жамғармаси тўлиқ шакллантирилади, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, жамиятнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, кенгаш аъзоларига соф фойдани 0,148% қисми, яъни 52000000 сўми ажратилсин. Қолган 15901307936 сўм соф фойда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 41 моддаси (41.4) ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 48-моддаси (48.3.) талабларидан келиб чиқиб, акциядорларга дивиденд беришга, яъни капитализация йўли билан жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга йўналтирилсин(ёқлаган32294987959-97,91 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); 7. Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин, кейинчалик асосли бўлган ҳолларда кузатув кенгаши томонидан ўзгартириш ваколати берилсин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); 8.2024 йил 29 мартдаги жамият Кузатув Кенгаши қарорига мувофиқ жамият масъул ишчи-ходимларидан тузилган танлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик Жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони ижроси юзасидан жамият ижро этувчи орган раҳбари (директор) лавозимига муносиб кадр танлаш мақсадида танлов ўтказилди. Ижро этувчи орган рахбари (директор) лавозимига нисбатан қўйилган малака талаблари кўрсатилган ҳолда жамият веб сайтига (http://chbsk.uz/officially/tenders/766-konkurs-managment-2024),“корпоратив ахборот ягона портали” (openininfo.uz)га (https://new.openinfo.uz/announce/17019) ва Тошкент фонд биржаси сайтига эълон берилди. Танлов 2024 йил 3апрелдан – 2024 йил 17апрел кунига қадар давом этгани инобатга олинсин. Танлов давомида Закиров Зафар Махмудович томонидан ижро этувчи орган рахбари лавозимига ўз номзодлиги бўйича таклифини берилгани инобатга олиниб, Закиров Зафар Махмудович билан 3 йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин (Ёқлаган 33 294 987 959– 100 %, Қарши 0 – 0 %, Бетараф 0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %). 8.1. Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили йил якуни бўйича бўлиб ўтадиган акциядорлар умумий йиғилишида жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи кўриб чиқилади ва бунда меҳнат шартномани давом эттирилишига жамият директорининг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариши ҳолатига, ҳар чорак якуни бўйича жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлигига қаралади. 9. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин: 9.1. Раззоқов Аҳад Анварович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959та овоз 9.2. Арифов Равшан Абдуллаевич (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959 та овоз 9.3.Шомансуров Шоаброр Шомахкамович- (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили) 33 294 987 959 та овоз 9.4. Расулов Камолиддин Райимберди ўғли (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959 та овоз 9.5. Каримов Малик Рахимович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959 та овоз 9.6. Камолов Толмас Каримович- акциядор 33 294 987 959 та овоз 9.7. Туляганов Файзулла Абдуллаевич- акциядор 33 294 987 959 та овоз 9.8. Нарбеков Шухрат (мустақил аъзо) 33 294 987 959та овоз 9.9. Жўраев Шерали Абдуваҳҳоб ўғли- акциядор 33 294 987 959та овоз 10. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият кузатув кенгаши ҳамда ижроия органига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини янада яхшилаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); 11.Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият Аудитори этиб “Balans-Inform-Audit” XF тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақининг энг кўп миқдори миллий стандарт асосларида аудит кўриги учун 18 млн сўмгача этиб белгилансин. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. 12. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган жами 823.140.537сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 32294987959-97,91 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. 13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилсин ва янги таҳрирда тасдиқлансин. Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. 14. Мазкур йиғилиш қарори ижросини таъминлаш жамият ижроия органига юклатилсин. Баённома имзоланган сана: “ 26 ”апрел 2024 йил. Йиғилиш раиси Т.Камолов Баённи олиб борди Н.Хўжаярова. Закиров Зафар Махмудович Паспорт AD0705518, 07.10.2021 йилда Чилонзор тумани ИИБ томонидан берилган.
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee Ish joyi/Место работы/Place of work Lavozimi/Должность/Post Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations Lavozimi/Должность/Post
Закиров Зафар Махмудович "Chilonzor buyum savdo kompleksi" AJ Директор - 0 - -
Закиров Зафар Махмудович
Абдухалилов Тохир Валиевич
Хўжаярова Нилуфар Холмурадовна