1. |
Кун тартибидаги биринчи масала бўйича: “Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш”. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. Йиғилиш саноқ комиссияси аъзолари 3 кишидан иборат қилиб қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1) Ш.Абдурахмонова, 2) Г.Рахимова ва 3) М.М.Юлдашева |
2. |
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича: Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш; Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. Кун тартибидаги асосий масалаларга 10 минутгача, қолган масалаларга 5 минутгача вақт берилиши, сўзга чиқувчиларга ҳар бир масаладан сўнг сўзга чиқиш ва уларнинг ҳар бирига 3 минутгача вақт ажратилиши таклифи тасдиқлансин; |
3. |
“Чилонзор буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти ижроия органи ҳамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). |
4. |
Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан “Balans-inform-audit” МЧЖнинг халқаро ва миллий аудит стандартларига кўра ижобий аудиторлик текширувлари хулосалари инобатга олинсин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%). |
5. |
Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
6. |
Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича фойда ва зарарлар ҳисобварағи тасдиклансин:жамиятда 2023 йил якунлари бўйича 34.945.275.000 сўм соф фойда олинган бўлиб, - Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли қонуни 12-бандида “Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан) 2024 йилнинг 1 июлига қадар 2023 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланади ҳамда 2024 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилади. Шунингдек, устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган олтин қазиб олувчи корхоналар 2023 ва 2024 йиллардаги соф фойдасининг 100 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига дивидендлар тарзида ўтказади” деб белгилаб қўйилганидан келиб чиқиб, соф фойдани 50% қисми яъни, 17472637500 сўми акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин, жамиятнинг захира жамғармаси деярли устав фондни 15%га яқинлашиб қолганлиги сабабли 1519329564 сўм ажратилсин, шунда заҳира жамғармаси тўлиқ шакллантирилади, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ, жамиятнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, кенгаш аъзоларига соф фойдани 0,148% қисми, яъни 52000000 сўми ажратилсин. Қолган 15901307936 сўм соф фойда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 41 моддаси (41.4) ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 48-моддаси (48.3.) талабларидан келиб чиқиб, акциядорларга дивиденд беришга, яъни капитализация йўли билан жамият устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан оширишга йўналтирилсин(ёқлаган32294987959-97,91 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
7. |
Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режа»си ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин, кейинчалик асосли бўлган ҳолларда кузатув кенгаши томонидан ўзгартириш ваколати берилсин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин (ёқлаган 33191299635-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
8. |
2024 йил 29 мартдаги жамият Кузатув Кенгаши қарорига мувофиқ жамият масъул ишчи-ходимларидан тузилган танлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик Жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони ижроси юзасидан жамият ижро этувчи орган раҳбари (директор) лавозимига муносиб кадр танлаш мақсадида танлов ўтказилди. Ижро этувчи орган рахбари (директор) лавозимига нисбатан қўйилган малака талаблари кўрсатилган ҳолда жамият веб сайтига (http://chbsk.uz/officially/tenders/766-konkurs-managment-2024),“корпоратив ахборот ягона портали” (openininfo.uz)га (https://new.openinfo.uz/announce/17019) ва Тошкент фонд биржаси сайтига эълон берилди. Танлов 2024 йил 3апрелдан – 2024 йил 17апрел кунига қадар давом этгани инобатга олинсин. Танлов давомида Закиров Зафар Махмудович томонидан ижро этувчи орган рахбари лавозимига ўз номзодлиги бўйича таклифини берилгани инобатга олиниб, Закиров Зафар Махмудович билан 3 йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин (Ёқлаган 33 294 987 959– 100 %, Қарши 0 – 0 %, Бетараф 0 – 0 %, овоз бермади 0 – 0 %). Белгилаб қўйилсинки, ҳар йили йил якуни бўйича бўлиб ўтадиган акциядорлар умумий йиғилишида жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи кўриб чиқилади ва бунда меҳнат шартномани давом эттирилишига жамият директорининг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариши ҳолатига, ҳар чорак якуни бўйича жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлигига қаралади. |
9. |
Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин: 9.1. Раззоқов Аҳад Анварович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959та овоз 9.2. Арифов Равшан Абдуллаевич (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959 та овоз 9.3.Шомансуров Шоаброр Шомахкамович- (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили) 33 294 987 959 та овоз 9.4. Расулов Камолиддин Райимберди ўғли (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959 та овоз 9.5. Каримов Малик Рахимович (жамият устав фондининг 69,07% акциядори ҳокимият вакили)- 33 294 987 959 та овоз 9.6. Камолов Толмас Каримович- акциядор 33 294 987 959 та овоз 9.7. Туляганов Файзулла Абдуллаевич- акциядор 33 294 987 959 та овоз 9.8. Нарбеков Шухрат (мустақил аъзо) 33 294 987 959та овоз 9.9. Жўраев Шерали Абдуваҳҳоб ўғли- акциядор 33 294 987 959та овоз |
10. |
Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари қабул қилинсин ва жамият кузатув кенгаши ҳамда ижроия органига корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини янада яхшилаш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин (ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%); |
11. |
Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият Аудитори этиб “Balans-Inform-Audit” XF тасдиқлансин ва унинг хизмат ҳақининг энг кўп миқдори миллий стандарт асосларида аудит кўриги учун 18 млн сўмгача этиб белгилансин. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. |
12. |
Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган жами 823.140.537сўм дивидендлар жамият ихтиёрида қолдирилсин. Ушбу масалага овоз бериш натижалари: Ёқлаган 32294987959-97,91 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. |
13. |
Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилсин ва янги таҳрирда тасдиқлансин. Ёқлаган 33 294 987 959-100 %, қарши- 0-0%, бетараф 0-0%. |
14. |
Мазкур йиғилиш қарори ижросини таъминлаш жамият ижроия органига юклатилсин. |