Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2019 йилдаги ПФ-6096 (https://lex.uz/docs/5068824)-сонли Фармони ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Гулистон экстракт ёғ" АЖ устав фондидаги 58,9 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилди.
- Акциялар сони - 290 796 дона оддий акция;
- Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 357 074,08 сўм;
- Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 103 835 714 167,68 сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 1 та .
- Талабгорлар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончаси орқали уз таклифларини беришлари мумкин.
- Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Почта: @userstockmarket
Телефон: 909939558
ИНФО: (https://telegra.ph/Infogramma-03-04-2)