“Қашқадарё пармалаш ишлари" АЖ устав капиталидаги давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102-сонли Қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ устав фондидаги 1,08 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.
- Акциялар сони - 227 000 дона оддий акция;
- Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 2 637,17 сўм;
- Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 598 637 590,0 сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 1 та.
Жамият фаолиятига оид маълумотларни ва молиявий кўрсаткичларини www.kashpi.uz ва openinfo.uz сайтларидан олиш мумкин.
Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончасида 23.07.2023 йилдан бошланади.
Барча махаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Қўшимча маълумотлар учун (+99890) 993-95-58 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.