ЧЭИИ "BEKTEMIR-SPIRT
EKSPERIMENTAL ZAVODI" АЖ (бундан буён матнда – жамият деб юритилади)
аксиядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув
тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия мажлисининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли
баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги
ўринларда Кодекс деб юритилади) тавсияларига ихтиёрий равишда амал қилиб,
бизнесни ҳалол ва ошкора сақлашга бўлган садоқатини намойиш этади.
Кодекснинг 11-бандига биноан, Кодекснинг алоҳида тавсияларига риоя қилиш имкони бўлмаса, жамият "COMPLY OR EXPLAIN" ("Риоя эт ёки тушунтир") халқаро тамойилига мувофиқ унинг сабабларини батафсил баён қилади.
