Давлат активларини бошқариш Агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг буйруғига мувофиқ "Урганч ег-мой" АЖ устав капиталидаги 60,31 фози давлат улуши фонд биржаси савдоларига чикарилди.
Мазкур давлат акция пакетларини сотиб олиш истагида бўлган барча ишбилармон тадбиркорларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Талабгорлар биржа қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.