Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларида турган “Фарғона гўшт сут савдо” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 25,0 фоиз давлат акция пакетлари бўйича биржа савдоларини 2019 йил 16 октябрдан бошлаб акциялар пакети нархини 30 фоизга пасайтирган холда давом эттирилишини маълум қилади.
Биржа савдолари қуйидаги талаблар асосида давом эттирилмоқда:
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 25,0 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 145 000 (бир юз қирқ беш минг) дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 2 337 (икки минг уч юз ўттиз етти) сўм;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 16 459,0 (ўн олти минг тўрт юз эллик тўққиз) сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 2 386 555 000 (икки миллиард уч юз саксон олти миллион беш юз эллик беш минг) сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 145 000 (бир юз қирқ беш минг) дона.
Давлат акцияларини сотиб олишни хохловчилар 2019 йилнинг 16 октябрдан бошлаб “Тошкент” РФБда биржа савдоларини ўтказиш Қоидаларига мувофиқ оммавий савдоларни амалга ошириш майдончаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олишга ариза беришлари мумкин.
Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш тартиби бўйича барча қизиқтирган саволларни Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.
“Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru
Веб сайт: www.ndvakt.uz