«Наманган Дори-Дармон» акциядорлари жамияти
акциядорлари диккатига!
«Наманган Дори-Дармон» акциядорлик жамияти 2024 йил якунлари бўйича акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 30 июнь куни соат 10:00 да Наманган шахар, У.Носир кўчаси, 12-уй жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 дан - 10:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2025 йил 24 июнь.
КУН ТАРТИБИ:
- Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш
- Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботи тинглаш.
- Жамият бошқарув раисининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2024 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият фаолиятининг 2024 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тинглаш.
- Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича олган соф фойдасини ёки зарарини тақсимлаш.
- Жамиятнинг 2024 йил фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тинглаш.
- Жамиятнинг 2025 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2024 йил фаолияти юзасидан Корпоратив бошқарув кодексини баҳолаш натижалари ҳамда самарадорлиги муҳим кўрсаткичлари (СМК) ҳисобланишининг ҳаққонийлигини текшириш натижалари бўйича текшириш хулосасини тинглаш.
- Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбари ва аъзоларини сайлаш.
- Жамиятга қарашли 1-сонли дориҳона мудири ва фармацевтларини аниқланган моддий камомадларни ундириш юзасидан даъво талаблари ва суд ишларини тўхтатишни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича ўтказиладиган ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ҳамда унга тўланадиган энг юқори ҳақ миқдорини белгилаш.
- Жамият бошқаруви томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, мустақил равишда аффилланган шахслар билан йирик битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш.
- Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг ички низомларини тасдиқлаш
Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Наманган шахар У.Носир кўчаси 12-уй, электрон почта: info@namangandd.uz, тел.:(0369) 227-20-30.