ARST
UZ7057440016
<ARIA SUG'URTA TASHKILOTI> Aksiyadorlik jamiyati
«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши
тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
«ARIA SUG‘URTA
TASHKILOTI» AJ Кузатув кенгашининг 2025 йил 03 ноябрдаги қарорига асосан Жамият
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 26 ноябрь
куни Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй бўйича
жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни
руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга
олиш соат 09:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш
ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2025 йил 20 ноябрь ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий
йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг 2026 йилдаги молиявий-хўжалик
фаолиятини мажбурий ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини
танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
3. Жамият Бош директорига бир марталик мукофот тўлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг
умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи
хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда
расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар
умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва
материаллар билан Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 39 уй
бўйича жойлашган «ARIA SUG‘URTA
TASHKILOTI» AJ нинг биносида ушбу
эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан
17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта
манзили: info@ariainsurance.uz.
Телефон: (71) 202-88-88.Кузатув кенгаши