| 1 |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон Қарорига асосан Жамиятда харидлар трансформацияси офисини ташкил қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига кўра Жамиятда хусусийлаштириш ва трансформация қилиш бўйича махсус бошқарув тизими жорий этилиши белгиланганлиги; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2021 йил 3 ноябрдаги жамият фаолиятига рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини янада кенг жорий этиш бўйича 08/1-2190-сон “Йўл харитаси”да Жамият бошқарув раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари (Chief digital officer) лавозимини киритиш белгиланганлиги; Жамият кузатув кенгаши мажлисининг 2022 йил 23 августдаги 20-сон баёни билан: Жамият ташкилий тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Ёшлик-I” конини ўзлаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 65 та штат бирликларидан иборат “Тоғ-кон транспорт комплекси ва инфратузилма объектларини қуриш бўйича Дирекция” ташкил этиш ва дирекция директори лавозимини бевосита бошқарув раисининг истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосарига бўйсундириш маъқулланганлиги; энергиядан самарали фойдаланишга асосланган ISO 50001 энергия менежменти тизими доирасида энергия сарфини бошқарадиган ва ушбу тизимнинг самарадорлигини баҳолайдиган ҳамда такомиллаштиришни таъминлайдиган комбинатнинг энергия сиёсатини ишлаб чиқиш мақсадида ижро аппарати тузилмаси таркибида 3 та штат бирлигидан иборат энергоменежер хизмати ташкил этиш ва бошқарув раисининг биринчи ўринбосари-бош муҳандисга бўйсундириш маъқулланганлиги; жамият ижро аппарати тузилмаси таркибидаги Комплаенс ва ишлаб чиқариш-молиявий хатарларни мониторинг қилиш бошқармасини тугатиш орқали бевосита Бошқарув раисига бўйсунувчи 2 та алоҳида таркибий бўлимлар ташкил этиш, яъни, 6 та штат бирликларидан иборат – “Ишлаб чиқариш ва молиявий хатарларни мониторинг қилиш” бўлими ва 6 та штат бирликларидан иборат “Комплаенс-назорат” хизмати ташкил этиш маъқулланганлиги; жамият ташкилий тузилмаси таркибида юридик шахс ташкил этмаган холда 4-мис бойитиш фабрикасини қуриш бўйича 3 нафар штат бирлигидан иборат (шундан, 3 нафари маъмурий-бошқарув ходимлари) Дирекция ташкил этиш ва бошқарув раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосарига бўйсундириш маъқулланганлиги; Жамият Ягона акциядори – Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 28 июндаги 69/10-қр қарори асосида “Қизилқум фосфорит комплекси”ни “Ўзкимёсаноат” АЖга (баланс) қолдиқ қийматида топширилиб, Жамият устав капиталига тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги; Жамият янги ташкилий ва ижро аппарати тузилмалари ҳамда 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият кузатув кенгаши мажлисининг 2021 йил 29 декабрдаги 3-сон баёни билан маъқулланганлиги, унга кўра соф тушум 28 173,1 млрд. сўм (2021 йилга нисбатан 8,5 фоиз кам), соф фойда эса 5 820,2 млрд. сўм (8,6 фоиз кўп) бўлиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамиятнинг янги ташкилий ва ижро аппарати тузилмалари тасдиқлансин. 3. Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режаси тасдиқлансин. 4. Жамият бошқарув раиси А. Хурсановга: 2022 йилга мўлжаллангин бизнес-режани маъқуллаш қонунчиликда белгиланган муддатлардан кечиктирилганлиги ва йил охирида тасдиқланаётганлиги кўрсатиб ўтилсин; Бунда: бизнес-режани кечикиб тасдиқланишида айбдор масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўриш; 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режа параметрларининг қатъий бажарилишини назорат қилиш; бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши ҳолати тўғрисида кузатув кенгашига ҳар чоракда ҳисобот ва зарур маълумотларни киритиб бориш вазифаси юклатилсин. 5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш директор ўринбосари А.Миралиев ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси А. Хурсанов зиммасига юклансин. |