1 |
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий ва миқдор таркиби қуйидагича тасдиқлансин: 1. Қодиров Абдураҳим - Жамият корпоратив маслахатчи. 2. Садикова Гуллолахон Мухтаржоновна – жамият ишчиси 3. Низомова Гавхарой - Жамият кадрлар бўлими бошлиғи. |
2 |
“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзолари яъни; 1).А.М.Алимжонов. 2)А.А.Кодиров. 3).З.А.Ашуров. 4).С.К.Кахоров. 5). У.А.Абдусаматов. 6). А.Х.Камолов. 7). М.А.Казаковлар жамият кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин ва “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзолари сифатида фаолиятини бошлаш учун рухсат берилсин. |
3 |
1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб, Хатамов Рустамжон Саидахборвич тасдиклансин. Жамият кузатув кенгаши ва бошқарув хайъати раиси ўртасида меҳнат шартномаси, жамиятнинг навбатдаги йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий йиғилиш кунгига кадар тузилсин. |
4 |
“Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2021-2022 йилларда бошқарув ҳайъати томонидан олиб борилган ишларни тахлил қилиш, дебиторлик-кредиторлик карздорликларни аниклаш, соғломлаштириш мақсадида йирик кредиторлар билан жамият қарашли (балансидаги) мол-мулклар баҳолангандан сўнг мол-мулкларни таклиф қилиш билан боғлиқ тегишли хулосаларни олиш мақсадида махсус рухсатномага эга бўлган аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. Аудиторлик корхонаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан жамият кузатув кенгаши хайъатига ҳисобот бериш вазифаси жамият бошқарув раиси Р.С.Хатамов зиммасига юклатилсин. |
5 |
1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2022 йил 1 декабр холатига жамиятнинг барча балансида бўлган мол-мулкларини баҳолаш ва тегишли хулоса-ларни бериш мақсадида, махсус рухсатномага эга бўлган баҳолаш аудиторлик корхонаси билан белгиланган тартиб қоидалар асосида шартнома асосида жалб қилиш учун жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамовга розилик берилсин. 2. Жамият худудидаги давлат захирасини белгиланган тартиб-қоидалар асосида тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат килган ҳолда кўчириш билан боғлиқ масаласини хал этиш учун жамият бошқаруви ҳайъати раиси С.Р.Хатамовга розилик берилсин. 3. Жамият худудида суткасига 100 ёки 50 тонна хом ашёни қайта ишлаш кувватига эга бўлган корхонасини белгиланган тартиб-қоидалар асосида ташкил этилганидан сўнг, қолган хозирги кунда фойдаланилмай келаётган корхона худудда монтаж, демонтаж ва реконструкция қилиш ишларини белгиланган конун хужжатларига асосан, вазирлик, хокимлик ва идораларга мурожаат килган ҳолда кўчириш билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш учун жамият бошқаруви ҳайъати раиси С.Р.Хатамовга розилик берилсин. 4. Ушбу юқоридаги карорларни амалга ошириш ҳамда хар чорак давомида жамият кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси “Андижонёғмой” акциядорлик жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. |
6 |
1. Жамиятни белгиланган режадаги хом-ашё билан таъминлашни имкони йўқлиги, ишлаб чикариш жараёнида хом-ашё, электр энергия, сув, ёкилги мойлаш материал-лари иккиламчи хом-ашёлар кимматлиги, электр энергиясига, сув ҳамда газ хом ашёлари учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланганлиги муносабати билан, белгиланган конун хужжатларига асосан, 2023 йилни 1 чорагидан бошлаб, “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти худудида, кичик хажмдаги, суткасига 100 - 50 тонна хом-ашёни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун розилик берилсин. 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти худудида, кичик хажмдаги, суткасига 100 - 50 тонна хом-ашёни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун Андижон вилоят хокимлиги ва мутассадди ташкилотлар хамкорлигида конунларда белгилан-ган тартиб-қоидалар асосида ташкил этиш вазифаси жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. 3. Кичик корхонани ташкил этиш бўйича жамиятда олиб борилаётган ишлар юзасидан хар чорак давомида ҳисобот бериб бориш вазифаси бошқарув ҳайъати зиммасига юклатилсин. |
7 |
1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2023 йил 1 январдан бошлаб, ишлаб чикариш жараёнини қисқартилиши муносабати билан, жамият ишчи-хизматчи-ларини оптималлаштириш (қисқартириш) мақсадида конун хужжатларида белгиланган тартиб-қоидалар асосида ишчи хизматчилар билан ишга ёллаш бўйича тузилган мехнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги масала каноатлантир-илсин. 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув раиси С.Р.Хатамов зиммасига, жамиятда шу кунга кадар ишлаб келган, лекин хозирги кунда бошка ташкилот ва корхоналарда шартнома асосоида ишлаб келаётган жамият ишчи ходимларни ўз хохишига кўра белгиланган тартиб-қоидалар асосида ишга ёллаш бўйича мехнат шартномасини бекор қилиш учун розилик берилсин. 3. Амалга оширилган ишлар юзасидан, жамият кузатув кенгашига хар чорак давомида ҳисобот бериб бориш вазифаси “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини вактинча бажарувчи С.Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. |
8 |
1. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 01/07-1-13/873-сонли ҳамда 2022 йил 3 ноябрдаги 03/07-1-18/4197-сонли топшириқлари ижро учун кабул килинсин. 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув ҳайъати томонидан 2023 йил учун белгиланган тартибда бизнес-режа хужжатларини тайёрлаб кенгаш томонидан кўриб чикиб, тасдикланиши (маъқулланиши) учун такдим этилсин ҳамда Агентликнинг www.kpi.davaktiv.uz сайтига жойлаштирилиш вазифаси юклатилсин. 3. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув ҳайъати зиммасига йил якуни бўйича белгиланган режа топширикларни сўзсиз бажариш ҳамда корхонада соғломлаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чикилсин ва уни Кузатув кенгашида тасдиклаш учун такдим этилсин ҳамда ижроси юзасидан хар чоракда ҳисобот бериб бориш вазифаси жамият бошқарув раиси Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. |