EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME
"Andijonyog'moy" aksiyadorlik jamiyati
"Andijonyog'moy" AJ
ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION
Андижанская область, г. Андижан, ул. А.Фитрат, дом 14
Андижанская область, г. Андижан, ул. А.Фитрат, дом 14
andyogmoy@inbox.ru
https://www.andijonyogmoy.uz/
MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION
08
Ijroiya organining tarkibidagi o‘zgarishlar/Изменение в составе исполнительного органа/Change in the composition of the executive agency
№
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations
Lavozimi/Должность/Post
1
Юсупов Соибжон Кучкарович
Andijonyo'moy AJ
БОШКАРУВ РАИСИ
оддий
28
0
0
№
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations
Lavozimi/Должность/Post
2
Хатамов Рустамбек Саидахбарович
Andijonyo'moy AJ
Бошкарув раиси
-
0
-
0
Навбатдан ташкари умумий йигилиши
27.12.2022
07.01.2023
Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш БАЁННОМАСИ № 2 Андижон шаҳри. 2022 йил 27 декабрь (мажлис ўтказилган жой, соат 10-00 санаси ва соати) А.Фитрат кўчаси 14-уй. Жамиятнинг жами акциядорлар сони 416 645 дона (номинал киймат 4400 сўм). Овоз бериш хуқуқига эга бўлган акциялар сони 407 486 дона. Имтиёзли акциялар сони 9159 дона. Йиғилишда 303740 дона овоз бериш хуқуқига эга бўлган акциялар билан акциядорлар ва уларнинг вакиллари иштирок этдилар (рўйхат илова қилинади). Йиғилиш ўтказилаётган жой - Андижон вилояти Андижон шахри А.Фитрат кўчаси 14-уй, Жамият мажлислар зали. Йиғилиш кворуми 74,53 % ЙИҒИЛИШ ПРЕЗИДИУМИ: 1. Ашуров Зуфар Абдуллоевич - Кузатув кенгашининг раиси (онлайн тарзида). 2. Хатамов Рустамбек Саидахбарович - Жамият бошқарув раиси в.в.б. Йиғилиш раиси этиб, жамият уставига мувофиқ кузатув кенгашининг раиси З.А.Ашуров белгиланди (йиғилишни онлайн тарзда олиб борди). Йиғилиш котиби этиб, жамият юристи Ғ.Жалилов белгиланди. К У Н Т А Р Т И Б И: 1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий ва миқдор таркибини ҳамда навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш; 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш. 3. “Андижонёғмой” акциядорлик жамият Бошқарув раиси сайлаш. 4. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2021-2022 йилларда бошқарув ҳайъати томонидан олиб борилган ишларни таҳлил қилиш, дебиторлик-кредиторлик карздорликларни аниклаш, соғломлаштириш мақсадида йирик кредиторлар билан жамият қарашли (балансидаги) мол-мулклар баҳолангандан сўнг мол-мулкларни таклиф қилиш билан боғлиқ тегишли хулосаларни олиш мақсадида махсус рухсат-номага эга бўлган аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш тўғрисида. 5.“Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2022 йил 1 декабр холатига жамиятнинг барча балансида бўлган мол-мулкларини баҳолаш ва тегишли хулосаларни бериш мақсадида, махсус рухсатномага эга бўлган баҳолаш аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш, жамият худудидаги давлат захирасини белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга кўчириш билан боғлиқ масаласини киритиш, худудда монтаж, демонтаж ва реконструкция масаларини тўғрисида. 6. Жамиятни белгиланган режадаги хом-ашё билан таъминлашни имкони йўқлиги, ишлаб чикариш жараёнида хом-ашё, электр энергия, сув, ёкилги мойлаш материал-лари иккиламчи хом-ашёлар қимматлиги, электр энергиясига, сув ҳамда газ комму-нал тўловлар ва хом-ашёлари учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланганлиги муносабати билан, белгиланган конун хужжатларига асосан, 2023 йилни 1 чорагидан бошлаб, Андижонёғмой акциядорлик жамияти худудида, кичик хажмдаги, суткасига 50 тонна хом-ашёни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш тўғрисида. 7. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2023 йил 1 январдан бошлаб, ишлаб чикариш жараёнини қисқартилиши муносабати билан, жамият ишчи-хизматчи-ларини оптималлаштириш (қисқартириш) мақсадида конун хужжатларида белги-ланган тартиб қоидалар асосида ишчи хизматчилар билан мехнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисида. 8. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 01/07-1-13/873-сонли ҳамда 2022 йил 3 ноябрдаги 03/07-1-18/4197-сонли топшириқларини кўриб чиқиш тўғрисида. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров бугунги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий ва миқдор таркибини ҳамда навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш юзасидан санок комиссияси аъзоларини бирма-бир йиғилиш қатнашчиларига таништириб ўтди. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил 03 декабрдаги мажлис баёни билан ўтказилаётган, акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси учун таркиби уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тузилганлигини ва улар тўғрисидаги маълумотларни ўқиб эшиттирди: Жумладан: 1. Қодиров Абдураҳим - Жамият корпоратив маслахатчи. 2. Садикова Гуллолахон Мухтаржоновна – жамият ишчиси. 3. Низомова Гавхарой - Жамият кадрлар бўлими бошлиғи. Саноқ комиссиясининг ушбу таркиби овозга қўйилди. Овоз берилди: Ёқлаб- 303976 дона овоз- 99,99 %, Қарши- 0,0 Бетараф-0,0, Яроқсиз-37 дона овоз -0,01%, Кун тартибидаги 1-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзоларининг шахсий ва миқдор таркиби қуйидагича тасдиқлансин: 1. Қодиров Абдураҳим - Жамият корпоратив маслахатчи. 2. Садикова Гуллолахон Мухтаржоновна – жамият ишчиси 3. Низомова Гавхарой - Жамият кадрлар бўлими бошлиғи. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг Кузатув кенгаши тарки-бини қайта сайлаш юзасидан қуйидагиларни маълум қилди. Хурматли йиғилиш кат-нашчилари. Бугунги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тар-тибидаги кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш бўйича, йирик акциядорлар томонидан номзодлар берилган бўлиб, улар қуйидаги номзодлардан иборат. Жумла-дан, «DEXTER TRADE BUSINESS» МЧЖни 39,98 фоиз акцияга эга акциядор томонидан номзод - Алимжонов Артикмирза Мукумжонович, номзод - Кодиров Азизбек Абдулмажидович ҳамда номзод - Ашуров Зуфар Абдуллаевични, шунингдек, Ж.И.Улугбеков 19,44 фоиз акцияга эга акциядор томонидан номзод- Кахоров Сардорбек Хасанхонович ҳамда номзод-Абдусаматов Улугбек Абдусалом угли, шунингдек, Ф.Ф.Ахмедов 13,48 фоиз акцияга эга акциядор томонидан номзод-Комолов Алишер Хабибулло ўғли ҳамда номзод- Казаков Музаффарбек Абдумажидовичларни кун тартибини кузатув кенгашини қайта сайлаш бўйича юқоридаги номзодларни йиғилиш бюллетенига киритиш юзасидан ариза берганлик-ларини йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди ва ўз қўлларида бўлган бюллетенларга муносабатларини билдиришларини сўраб сўзини якунлади. (ҳисобот илова қилинади.) Акциядорлар томонидан кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди: 1. А.М.Алимжонов - 296858 та овоз. 2. А.А Кодиров - 306413 та овоз. 3. З.А.Ашуров - 296585 та овоз. 4. С.К.Кахоров - 306140 та овоз. 5. У.А.Абдусаматов - 306140 та овоз. 6. А.Х.Камолов - 306140 та овоз. 7. М.А.Казаков - 308191 та овоз. Кун тартибидаги 2-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзолари яъни; 1).А.М.Алимжонов. 2)А.А.Кодиров. 3).З.А.Ашуров. 4).С.К.Кахоров. 5). У.А.Абдусаматов. 6). А.Х.Камолов. 7). М.А.Казаковлар жамият кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин ва “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзолари сифатида фаолиятини бошлаш учун рухсат берилсин. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров кун тартибидаги, “Андижонёғмой” акциядорлик жамият Бошқарув раисини сайлаш бўйича қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан: жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 16 ноябрь кунги №2 сонли йиғилиш баённомасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони, Корпоратив бошқарув Кодекси ҳамда жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019 йил 29 июнида тасдиқланган “Андижонёғмой” АЖ ижроия органи раҳбар лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш регламенти”га асосан жамият ижроия органи раҳбарини танлов асосида, белгиланган меъёр ва талабларга асосан танлаб олиши зарурлигини белгилаб қўйилганлиги ва бунинг учун танлов эълон матнини яъни “Биржа” иқтисодий газетасига, молия вазирлигининг кимматли коғозлар бозорини мувофиқлаштириш веб-сайтида ҳамда “Андижонёғмой” АЖ сайтига жойлаштириш таклифи берилган бўлиб, юқоридаги “Биржа” иктисодий газетасида жорий йилнинг 08 декабрь куни эълон берилди. Шу билан бирга молия вазирлигининг қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш органи веб-сайтида хам жойлаштирилди. Шу кунга қадар икки номзодлардан аризалар келиб тушиб, улар қуйидагилардан иборат бўлиб биринчи номзод -Хужахмедов Илдам Ҳамдамович ҳамда иккинчи номзод Хатамов Рустамжон Саидахборовичлардан жамият кузатув кенгаши раиси номига танловда иштирок этиш юзасидан суровномалар берилганли-гини таъкидлаб, бошка номзодлардан аризалар келиб тушмаганлигини маълум қилди. Номлари келтириб ўтилган иккала номзодни танлов критериялари (кўрсаткич-лари)ни таҳлил килинганда Хужахмедов Илдам Ҳамдамович-11 баллни ва номзод Хатамов Рустамжон Саидахборович-16 баллни ташкил килганлигини маълум килган ҳолда, юқори балл олган номзод Хатамов Рустамжон Саидахборвичга ўз қўлларин-гизда бўлган бюллетенларга ўз муносабатларингизни беришларини сўраб, сўзини якунлади. (ҳисобот илова қилинади.) Акциядорлар томонидан кун тартибидаги учинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди. Овоз берилди: Хужахмедов Илдам Ҳамдамовичга – 0 дона овоз – 0 % Хатамов Рустамжон Саидахборовичга – 303976 дона овоз - 99,99%. Кун тартибидаги 3-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб, Хатамов Рустамжон Саидахборвич тасдиклансин. Жамият кузатув кенгаши ва бошқарув хайъати раиси ўртасида меҳнат шартномаси, жамиятнинг навбатдаги йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий йиғилиш кунгига кадар тузилсин. Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров, “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2021-2022 йилларда бошқарув ҳайъати томонидан олиб борилган ишларни тахлил қилиш, дебиторлик-кредиторлик карздорликларни аниклаш, соғламлаштириш мақсадида йирик кредитор-лар билан жамиятга қарашли (балансидаги) мол-мулклар баҳолангандан сўнг мол-мулкларни таклиф қилиш билан боғлиқ тегишли хулосаларни олиш мақсадида махсус рухсатномага эга бўлган аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш, жумладан; юқорида таъкидлаб ўтилган, яъни 2021 ҳамда 2022 йилларда корхонада олиб борилган, ишлаб чикариш жараёнида бошқарув ҳайъати томонидан бажарилган ишларни таҳлил қилиш, юзага келган дебиторлик-кредиторлик карздорликларни аниклаш, уларни келгусида бартараф этиш, жамият балансида бўлган барча мол-мулкларни баҳолангандан сўнг, мол-мулкларни таклиф қилиш билан боғлиқ тегишли хулосаларни олиш мақсадида, махсус рухсатномага эга бўлган аудиторлик корхона-сини шартнома асосида жалб қилиш мақсадга мувофиклигини маълум киламан. Бунинг учун бугунги йиғилиш карорига мувофик бошқарув раиси зиммасига аудитор-лик корхонаси билан белгиланган тартибда, аудиторлик корхонаси томонидан тегишли хулосаларни бериш мақсадида, шартнома расмийлаштириш учун розилик бериш, амалга оширилган ишлар юзасидан жамият кузатув кенгашига ҳисобот бериш вазифаси юклатилиши белгиланишини йиғилиш қатнашчиларига маълум килган ҳолда ўз қўлларингизда бўлган бюллетенларга ўз муносабатларингизни беришларини сўраб, сўзини якунлади. (ҳисобот илова қилинади.) Акциядорлар томонидан кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди. Овоз берилди: Ёқлаб- 303976 дона овоз- 99,99 %, Қарши- 0,0, Бетараф-0,0, Яроқсиз-37 дона овоз -0,01%. . Кун тартибидаги 4-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2021-2022 йилларда бошқарув ҳайъати томонидан олиб борилган ишларни тахлил қилиш, дебиторлик-кредиторлик карздорликларни аниклаш, соғломлаштириш мақсадида йирик кредиторлар билан жамият қарашли (балансидаги) мол-мулклар баҳолангандан сўнг мол-мулкларни таклиф қилиш билан боғлиқ тегишли хулосаларни олиш мақсадида махсус рухсатномага эга бўлган аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. Аудиторлик корхонаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан жамият кузатув кенгаши хайъатига ҳисобот бериш вазифаси жамият бошқарув раиси Р.С.Хатамов зиммасига юклатилсин. Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров, яъни “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2022 йил 1 декабр холатига жамиятнинг барча балансида бўлган мол-мулкларини баҳолаш ва тегишли хулосаларни бериш мақсадида, махсус рухсатномага эга бўлган баҳолаш аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш, жамият худудидаги давлат захирасини белгиланган тартибда тегишли Вазирлик ва идораларга мурожаат килган ҳолда кўчириш билан боғлиқ масаласини киритиш, худудда монтаж, демонтаж ва реконс-трукция масаларини тўғрисидаги масалани бўйича қуйидагиларни маълум қилди. Хурматли йиғилиш қатнашчилари, 2022 йил 1 декабр холатига жамиятнинг барча балансида бўлган мол-мулкларини баҳолаш ва тегишли хулосаларни бериш мақсадида, махсус рухсатномага эга бўлган баҳолаш аудиторлик корхонасини шартнома асосида жалб қилиш учун акциядорлар томонидан розилик берилса мақсадга мувофик булар эди. Чунки хозирги кунда жамият балансида бўлган мол-мулкларни кийматини аниклаш, фойдаланилмай келаётган асбоб-ускуналарни белги-ланган тартиб-қоидалар асосида рўйхатдан чикариш, шу оркали мол-мулкка бўлган давлат соликларини ўз вактида тўлаб бориш асосий мақсад кўзланганлигини йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди. Кейинги масала шундан иборатки, корхона 1906 йилда ишга тушган бўлсада, мана 100 йилдан ортик ёғ ишлаб чикариш бўйича асбоб-ускуналар жисмонан эскирганлиги, бунга кўп хажмда электр энергия, газ ҳамда сув хом - ашёлари ортикча сарфлашга тўғри келмокда. Шунинг учун корхона худудида суткасига 100 ёки 50 тонна хом ашёни қайта ишлаш кувватига эга бўлган кичик хажмдаги ёғ ишлаб чикариш цехини ташкил этиш режалаштирилмокда. Шу билан бирга, кўп йиллардан буён Давлат захираси бошкармаси ўртасида хукуматга тегишли бўлган ёғ, совун ҳамда сода махсулотларини шартнома асосида белгиланган тартиб қоидалар асосида корхона худидида саклаб келинган. Эндликда кичик хажмдаги корхона ташкил этиладиган бўлса давлат захираси бўйича 2023 йил учун шартнома тузиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун жамият худудидаги давлат захирасини белгиланган тартибда, тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат килган ҳолда кўчириш билан боғлиқ масаласини бугунги йиғилишда тегишли карор кабул қилишингизни сўрайман. Кўшимча равишда, кичик хажмдаги ёғ ишлаб чикариш корхонасини ташкил этилганидан сўнг, қолган хозирги кунда фойдаланилмай келаётган худудда белгиланган тартиб-қоидалар асосида, монтаж, демонтаж ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш бўйича мухокама қилиш ва тегишли карор кабул қилишингизни сўрайман деб ўз сўзини якунлади (ҳисобот илова қилинади.) Йиғилиш қатнашчиларига ўз қўлларингизда бўлган бюллетенларга ўз муносабатларингизни беришларини сўраб, сўзини якунлади. Йиғилиш қатнашчилари жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамов сўзларига кўшилган ҳолда, хакикатда корхонани хозирги кунда ишлатиш учун хом-ашё захираси етарли эмаслиги, ишлатиш учун электр энергиясига, газ ҳамда сув таъминоти корхонасига олдинда 100 фоиз тўловни амалга оширилганидан сўнг фодаланишлиги, иккиламчи хом-ашёлар кимматлиги сабабли, корхонани ишга тушириш имконияти йўклигини таъкидлаб ўтади. Акциядорлар томонидан кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди. Овоз берилди: Ёқлаб-303976 дона овоз- 99,99%, Қарши- 0,0, Бетараф-0,0, Яроқсиз-37 дона овоз -0,01%. . Кун тартибидаги 5-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2022 йил 1 декабр холатига жамиятнинг барча балансида бўлган мол-мулкларини баҳолаш ва тегишли хулоса-ларни бериш мақсадида, махсус рухсатномага эга бўлган баҳолаш аудиторлик корхонаси билан белгиланган тартиб қоидалар асосида шартнома асосида жалб қилиш учун жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамовга розилик берилсин. 2. Жамият худудидаги давлат захирасини белгиланган тартиб-қоидалар асосида тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат килган ҳолда кўчириш билан боғлиқ масаласини хал этиш учун жамият бошқаруви ҳайъати раиси С.Р.Хатамовга розилик берилсин. 3. Жамият худудида суткасига 100 ёки 50 тонна хом ашёни қайта ишлаш кувватига эга бўлган корхонасини белгиланган тартиб-қоидалар асосида ташкил этилганидан сўнг, қолган хозирги кунда фойдаланилмай келаётган корхона худудда монтаж, демонтаж ва реконструкция қилиш ишларини белгиланган конун хужжатларига асосан, вазирлик, хокимлик ва идораларга мурожаат килган ҳолда кўчириш билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш учун жамият бошқаруви ҳайъати раиси С.Р.Хатамовга розилик берилсин. 4. Ушбу юқоридаги карорларни амалга ошириш ҳамда хар чорак давомида жамият кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси “Андижонёғмой” акциядорлик жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров, жамиятни белгиланган режадаги хом-ашё билан таъминлашни имкони йўклиги, ишлаб чикариш жараёнида хом-ашё, электр энергия, сув, ёкилги мойлаш материаллари иккиламчи хом-ашёлар кимматлиги, электр энергиясига, сув ҳамда газ коммунал тўловлари учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланганлиги муносабати билан, белгиланган конун хужжат-ларига асосан, 2023 йилни 1 чорагидан бошлаб, “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти худудида, кичик хажимдаги, суткасига 100 ва 50 тонна хом-ашёни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан: хом ашё ва ишлаб чикариш жараёнида хом-ашё, электр энергия, сув, ёкилги мойлаш материаллари иккиламчи хом-ашёлар кимматлиги, электр энергиясига, сув ҳамда газ коммунал тўловлари учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланганлиги муносабати билан, корхонани ишга тушириш имконияти йўқлиги, хозирги кунда жамият ишлаб чикариш жараёнини йулга куйиш учун суткасига 400 тонна пахта техник чигитини қайта ишлаш учун мужжаланган ушбу корхонани хом-ашё билан таъминлаш имконияти йўқ.Чунки вилоятдаги барча ташкил этилган кластерларни ўз корхоналарида кичик хажимдаги ёғ ишлаб чикариш корхоналари ташкил этилган бўлиб, кластерлар томонидан ишлаб чикарилган пахта техник чигитини ўз корхонасида қайта ишламокда. Шунинг учун кичик хажмдаги кунига (суткасига) 100 ёки 50 тонна пахта техник чигитини қайта ишлаш имкониятига эга бўлган, Хитой давлатида ишлаб чикарилган асбоб ускуналарни корхона худудига ўрнатган ҳолда сифатли ёғ ишлаб чикариб ахолини исътемол ёғига бўлган талабини кисман бўлса хам кондириш мақсадга мувофиклигини маълум киламан. Кичик хажмдаги корхорнага электр энергия, сув, газ махсулотлари ҳамда ёкилги мойлаш материаллари, иккиламчи хом-ашёларни тежаш имконияти вужудга келади. Хурматли йиғилиш қатнашчилари, бугунги навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилиш карорига асосан мутассади ташкилотлар билан келишилган ҳолда белгиланган тартиб қоидалар асосида ташкил этилиши режалаштирилганлигини таъкидлаб ўз сўзини якунлади (ҳисобот илова қилинади.) Йиғилиш раиси кун тартибидаги олтинчи масалани атрофлича мухокама этилганидан сўнг йиғилиш қатнашчиларига ўз қўлларида бўлган бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришлаини сўраб сўзини якунлади Акциядорлар томонидан кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди. Овоз берилди: Ёқлаб- 303976 дона овоз- 99,99 %, Қарши- 0,0, Бетараф-0,0, Яроқсиз-37 дона овоз -0,01%. . Кун тартибидаги 6-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Жамиятни белгиланган режадаги хом-ашё билан таъминлашни имкони йўқлиги, ишлаб чикариш жараёнида хом-ашё, электр энергия, сув, ёкилги мойлаш материал-лари иккиламчи хом-ашёлар кимматлиги, электр энергиясига, сув ҳамда газ хом ашёлари учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш белгиланганлиги муносабати билан, белгиланган конун хужжатларига асосан, 2023 йилни 1 чорагидан бошлаб, “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти худудида, кичик хажмдаги, суткасига 100 - 50 тонна хом-ашёни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун розилик берилсин. 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти худудида, кичик хажмдаги, суткасига 100 - 50 тонна хом-ашёни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш учун Андижон вилоят хокимлиги ва мутассадди ташкилотлар хамкорлигида конунларда белгилан-ган тартиб-қоидалар асосида ташкил этиш вазифаси жамият бошқарув раиси С.Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. 3. Кичик корхонани ташкил этиш бўйича жамиятда олиб борилаётган ишлар юзасидан хар чорак давомида ҳисобот бериб бориш вазифаси бошқарув ҳайъати зиммасига юклатилсин. Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров, “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2023 йил 1 январдан бошлаб, ишлаб чикариш жараёнини қисқартилиши муносабати билан, жамият ишчи-хизматчиларини оптималлаштириш (қисқартириш) мақсадида конун хужжатларида белгиланган тартиб қоидалар асосида ишчи хизматчилар билан мехнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани йиғилиш қатнашчилари урта-сида мухокама этилишини сўраб қуйидагиларни маълум киламан. Хурматли йиғилиш қатнашчилари хозирги кунда жамиятда рўйхат бўйича ишчи хизматчилар сони 300 нафардан ошикни ташкил этади. Жорий йилни март ойидан бошлаб корхонада айланма маблаҳ йўқлиги туфайли, хом-ашё сотиб олиш учун имконият булмаганлиги, электр энергия, сув ва табиий газ идораларига олдиндан тўловларни амалга ошириш имконияти йўқлигини инобатга олиб корханини вактинча фаолияти тўхтатилган эди. Юқоридаги ишчи хизматчилар ўз хисобидан мехнат таътиллари олиб, турли жойларда шартнома асосида ишлаб келмокдалар. Бошка вилоятларда хам фаолият олиб бораётган ишчи хизматчиларимиз хам бор. Кичик корхона ташкил этилса, 50 нафардан зиёд ишчи ходимлар ишлашга тўғри келади. Шунинг учун жамиятда шу кунга кадар ишлаб келган ходимлар, хозирги кунда бошка жойларда ишлаётган ишчи ходимларни, ўз хохиш иродасига биноан мехнат шарт-номасини бекор қилиш мақсадга мувофиклигини таъкидлаб ўтаман. Корхона тўлик равишда ўз фаолиятини бошлаш имконияти йўқлигини инобатга олган ҳолда ишчи ходимларимиз бошка жойда ишлаш хохишини билдирган ишчига, жамиятимиз ўрта-сида тузилган мехнатга ёллаш бўйича мехнат шартномасини бекор килиб бериш бўйича сўровнома берган такдирда, ушбу ходимга ишдан озод қилиш учун розилик берилса мақсадга мувофик бўлади, деб ўз сўзини якунлади (ҳисобот илова қилинади.). Йиғилиш раиси кун тартибидаги еттинчи масалани атрофлича мухокама этилганидан сўнг, йиғилиш қатнашчиларига ўз қўлларида бўлган бюллетенларига ўз муносабатларини билдиришлаини сўраб, сўзини якунлади Акциядорлар томонидан кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди. Овоз берилди: Ёқлаб- 303976 дона овоз- 99,99%, Қарши- 0,0, Бетараф-0,0, Яроқсиз-37 дона овоз -0,01%. Кун тартибидаги 7-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятнинг 2023 йил 1 январдан бошлаб, ишлаб чикариш жараёнини қисқартилиши муносабати билан, жамият ишчи-хизматчи-ларини оптималлаштириш (қисқартириш) мақсадида конун хужжатларида белгиланган тартиб-қоидалар асосида ишчи хизматчилар билан ишга ёллаш бўйича тузилган мехнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги масала каноатлантир-илсин. 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув раиси С.Р.Хатамов зиммасига, жамиятда шу кунга кадар ишлаб келган, лекин хозирги кунда бошка ташкилот ва корхоналарда шартнома асосоида ишлаб келаётган жамият ишчи ходимларни ўз хохишига кўра белгиланган тартиб-қоидалар асосида ишга ёллаш бўйича мехнат шартномасини бекор қилиш учун розилик берилсин. 3. Амалга оширилган ишлар юзасидан, жамият кузатув кенгашига хар чорак давомида ҳисобот бериб бориш вазифаси “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини вактинча бажарувчи С.Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси З.Ашуров, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 01/07-1-13/873-сонли ҳамда 2022 йил 3 ноябрдаги 03/07-1-18/4197-сонли топшириқларини кўриб чиқиш тўғрисида қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан: Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 01/07-1-13/873-сонли мурожатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон карори билан тасдикланган низомга асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошкариш агентлиги давлат иштирокидаги фаолиятини тахлил қилиш, уларнинг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишга кўмаклашиш ва параметрлари бажарилишини мониторингини олиб бориш бўйича ваколатли давлат органи хисоб-ланади. Шунингдек, Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларининг хукукларини химоя қилиш тўғрисида”ги (75-модда), “Маъсулияти чекланган ҳамда қўшимча маъсулиятли жамиятлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конунлари (30 модда) ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли карори (4-банд) талабларига асосан, хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси корхоналар бошқарув органлари томо-нидан жорий йилни 1 декабрдан кечиктирмай тасдикланиши (маъкулланиши) лозим-лиги белгиланганлигини таъкидлаб ўтди. Бунда ижроия органи фаолияти самарадор-лиги мухим кўрсаткичларининг прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари (СМК) хар бир чорак учун бизнес-режада, унинг ажралмас кисми хисобланадиган алохида илова сифатида акс эттирилиши лозимлигини таъкидлаб утди. Юқоридагиларни инобатга олиб, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини самарадорлигини ошириш ҳамда 2023 йил учун бизнес-режани уз вактида ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш мақсадида, 2023 йилга мужалланган бизнес-режани методик кўлланмада кўрсатилган тавсияларни кўллаган ҳолда жорий йилни 1 ноябрга қадар корхона ижроия органи томонидан пухта ишлаб чикарилиши ҳамда 1 декабр кунига кадар бизнес-режани тегишли бошқарув орган томонидан такдикланиши (маъқулланиши) ҳамда 15 декабрга кадар корхонанинг тасдикланган (маъкулланган) бизнес-режасини нусхасини (сканер вариянтини) ҳамда униинг асосий кўрсаткичларини Агентликнинг www.kpi. davaktiv.uz сайтига жойлаштирилишини ва кейинчалик уни ижроси тўғрисидаги маълумотларни уз вактида киритиб боришни таъминланишини белгиланганлигини маълум қилди. Хурматли йиғилиш қатнашчилари, юқорида келтириб ўтилган, агентлик томонидан берилган топширикларни ўз вактида амалга оширилиши лозимлиги, бунинг учун ушбу йиғилишда кабул килинган карорга биноан, кичик хажмдаги суткасига 50 тонна пахта техник чигитини қайта ишлашга мўжалланган корхона учун 2023 йилга режалаштирилган бизнес-режасини тасдиклаш лозимлигини йиғилиш қатнашчиларга айтиб ўтди. Бунинг учун корхона бошқарув ҳайъати томонидан 2023 йил учун белгиланган тартибда бизнес-режа хужжатларини тайёр-лаб жамият кенгаши томонидан кўриб чикиб, тасдикланиши (маъкулланиши) лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 3 ноябрдаги 03/07-1-18/4197-сонли жамият кузатув кенгашига, бошқарув ҳайъатига ҳамда Давлат активларини бошкариш агетлиги худудий бошкармасига юбориган кўрсатмасида “Андижонёғмой” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 9 ой якунлари бўйича бугалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилишини ўрганиш натижалари тўғрисида кенгашни навбатдаги йиғилишида танкидий тарзда куриб чикиш ва тегишли кўрсатмаларни мутасаддиларга бериш кўрсатилган. Жумладан: I. Молиявий кўрсаткичлар. - Жами даромат 19,5 млрд. сумни ташкил этган ва утган йилнинг мос даврига (84,5 млрд. сум) нисбатан 64,9 млрд. сумга (76,8 фоиз) камайган белгиланган (100,9 млрд.сум) режа 19,3 фоизга бажарилган. - Соф фойда 1,8 млн. сумни ташкил этган ва утган йилнинг мос даврига (соф фойда 4,0 млн. сум) нисбатан 2,2 млн.сумга (55,3 фоиз) камайган, белгиланган (30,9 млн сум) режа 5,7 фоизга бажарилган; Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон карори билан тасдик-ланган “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иктисодий холати таҳлили-ни утказиш Регламенти” га асосан корхонанинг молиявий холати қуйидагиларни кўрсатмокда. - Харажатларнинг рентабеллиги коэффиценти 0 (меъер 0,05 дан паст эмас); - Тўлов кобиляти ёки коплаш коэффиценти 1,37 (меъер 1,25 дан паст эмас); - Уз айланма маблаглари билан таминланганлиги кўрсаткичи 0,27 (меъер 0,2 дан паст эмас); - Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти 0,65 (меъер 0,5 дан юқори эмас); - Хусусий маблаглар ва қисқа муддатли карзларнинг узаро нисбатан коэффициенти-0,13 (меъер 1,0 дан паст эмас); Таҳлил натижаларига кўра корхона паст рентабелли, асосий воситалари эскирган ва молиявий хатар зонасида эканлигини кўрсатмокда. II. Ишлаб чикариш кўрсаткичлари. Ишлаб чикариш кувватларидан фойдаланиш даражаси: ўсимлик ёғи ишлаб чикариш бўйича 20,9 фоизни ташкил этган. Хўжалик совуни ишлаб чикарилмаган. III. КPI. Кўрсаткичи. Агентлик веб-сайтига (kpi.davaktiv.uz) жойлаштирилган корхона ижроия органининг самарадорлик мухим кўрсаткичи (СМК) 40,2 фоизни кўрсатмокда. Корхонанинг жорий холатини инобатга олган ҳолда, ушбу кўрсаткични қайта кўриб чикиш лозим белгиланган. Юқоридаги келтириб ўтилган жамиятнинг жорий йилни 9 ой давомида олиб борилган ишлар якунлари бўйича ҳисоботни, Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишида танкидий куриб чикиш белгиланган бўлиб, корхонада соғломлаш-тириш бўйича «Йул харитаси» ишлаб чикиш ва уни Кузатув кенгашида тасдиклаган ҳолда ижросини доимо назоратга олиш вазифаси юклатилган. Корхонанинг мавжуд дебиторлик ва кредиторлик карздорликларни қисқар-тириш ҳамда 2022 йилга мулжалланган бизнес-режа кўрсаткичлари асосий параметр-лари бажарилишини таъминлаш ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот-ларни бир ой давомида Агетликка такдим этиш чораларини кўрилишини сўраган. Ушбу масала юзасидан жамият рахбарига сўз берилди. Жумладан, хакикатда юқорида келтирилган жорий йилни 9 ойи давомида амалга оширилган ишлаб чикариш кўрсаткичлари тасдикланган бизнес режага нисбатан паст кўрсаткичда эканлигини тасдиклаб, жорий йилни 9 ой давомида корхонани ишлаб чикариш жарёнини белгиланган тартибда ишларни ташкил этиш учун жамиятда айланма маблағ етарли бўлмаганлиги, хом-ашёни биржа савдоларидан сотиб олиш киммат-лиги, иккиламчи хом-аше материаллари кимматлиги, электр энергия, сув ҳамда газ коммунал тўловлари учун олдиндан тўловни амалга ошириш имконияти йўқлиги сабабли ушбу кўрсаткичга эга бўлинди. Келгусида ишлаб чикаришни ривожланти-риш мақсадида «йул харитаси» ни ишлаб чикиш ва белгиланган тарибда ижросини таминлаш бўйича барча чораларни кўришлигини маълум қилди (ҳисобот илова қилинади.) Акциядорлар томонидан кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан қуйидагича овозлар берилди. Овоз берилди: Ёқлаб- 303976 дона овоз- 99,99%, Қарши- 0,0, Бетараф-0,0, Яроқсиз-37 дона овоз -0,01%. Кун тартибидаги 8-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 01/07-1-13/873-сонли ҳамда 2022 йил 3 ноябрдаги 03/07-1-18/4197-сонли топшириқлари ижро учун кабул килинсин. 2. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув ҳайъати томонидан 2023 йил учун белгиланган тартибда бизнес-режа хужжатларини тайёрлаб кенгаш томонидан кўриб чикиб, тасдикланиши (маъқулланиши) учун такдим этилсин ҳамда Агентликнинг www.kpi.davaktiv.uz сайтига жойлаштирилиш вазифаси юклатилсин. 3. “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарув ҳайъати зиммасига йил якуни бўйича белгиланган режа топширикларни сўзсиз бажариш ҳамда корхонада соғломлаштириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чикилсин ва уни Кузатув кенгашида тасдиклаш учун такдим этилсин ҳамда ижроси юзасидан хар чоракда ҳисобот бериб бориш вазифаси жамият бошқарув раиси Р.Хатамов зиммасига юклатилсин. Хурматли йиғилиш қатнашчилари бугунги “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига куйилган барча масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди ва хар бир кун тартибига куйилган масалалар юзасидан умумий йиғилиш карорлари кабул килинди. Эндиги вазифа кабул килинган карорларни ижросини ўз вақтида таъминлаш ва хар чоракда жамият кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш жамият раиси зиммасига юклатилди. Хурматли йиғилиш қатнашчилари Сизлар 2022 йилда самарали ишларни амалга оширган бўлсаларинг, кириб келаётган 2023 йилда бундан хам олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишга, Сизларга куч-кувват, соглик- саломатлик, оила азоларингиз ҳамда ёру-биродарларингиз доимо соғ-саломат бўлишлиги, янги йилда хар бир инсонни орзу хаваси бўлгани каби, корхонамиз олдига куйилган улкан вазифаларни амалга оширишда хар биримизга куч кувват тилаб колишини тилаган ҳолда бугунгши йиғилишни ёпик деб ўз сузини якунлади. Эътиборларингиз учун рахмат. Йиғилиш раиси / / З.А.Ашуров Котиб: / / Ғ.Жалилов
№
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations