№ | Ovoz berishga qo‘yilgan masalalar/Вопросы, поставленные на голосование/Questions put to the vote | Ovoz berish yakunlari (yoqlash) %/Итоги голосования за %/Results of voting for % | Ovoz berish yakunlari (yoqlash) /Итоги голосования за количество/Results of voting for the number of | Ovoz berish yakunlari (qarshi) %/Итоги голосования против %/Results of the vote against % | Ovoz berish yakunlari (qarshi)/Итоги голосования против количество/The results of the vote against the number | Ovoz berish yakunlari (betaraflar) %/Итоги голосования воздержались %/The results of the vote abstained % | Ovoz berish yakunlari (betaraflar)/Итоги голосования воздержались количество/Voting results abstained number |
---|---|---|---|---|---|---|---|
№ | Matn/Текст/Text |
---|---|
1 | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарор қилади. 1. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-116-сон ва “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 5 майдаги 266-сон қарорларига мувофиқ қуйидаги активлар “Олмалиқ КМК” АЖ устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига давлат бошқарув органларига: - “Angren pipe plant” маъсулияти чекланган жамияти устав фондидаги баланс (номинал) қиймати 90 999 314 905,30 сўмлик 100 фоиз “Олмалиқ КМК” АЖ улуши 2022 йил 20 сентябрдаги топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатномага асосан Давлат активларини бошқариш агентлигига; - “Асака” акциядорлик тижорат банки устав фондидаги 47 153 094 174,9 сўмлик 339 206 490 дона акциялар 2022 йил 4 августдаги қимматли қоғозларни топшириш тўғрисидаги келишув битимига асосан Молия вазирлигига; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 548 256,83 сўмлик “собиқ идора” бино ва иншоотлари баланс (қолдиқ) қийматида 2022 йил 14 апрелдаги кўчмас мулк объектини топшириш-қабул қилиш тўғрисида 1-сонли далолатнома асосида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 558 348,00 сўмлик “омборхона” бино ва иншоотлари баланс (қолдиқ) қийматида 2022 йил 14 апрелдаги кўчмас мулк объектини топшириш-қабул қилиш тўғрисида 2-сонли далолатнома асосида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига; - “Олмалиқ КМК” АЖ тасарруфидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси”нинг 46 353 кв. метр бино-иншоотлари ва улар жойлашган 14,66 га ер майдонлари баланс (қолдиқ) қиймати 2 891 500 527,67 сўмлик активлари 2022 йил 5 августдаги топшириш қабул-қилиш далолатномасига асосан давлат улушини камайтириш ҳисобига “Ўзкимёсаноат” АЖга; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 1 280 834 582,17 сўмлик “боғзор” баланс (қолдиқ) қийматида 2021 йил 5 июлдаги мулк (объект)ни топшириш-қабул қилиш ҳақида 17-сонли далолатнома асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 7 139 344,88 сўмлик “қўйхоналар” бино ва иншоотлари баланс (қолдиқ) қийматида 2022 йил 26 апрелдаги мулк (объект)ни топшириш-қабул қилиш ҳақида 8-сонли далолатнома асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 444 892 245,07 сўмлик “боғзор” баланс (қолдиқ) қийматида 2021 йил 5 июлдаги мулк (объект)ни топшириш-қабул қилиш ҳақида 18-сонли далолатнома асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 739 961 259,48 сўмлик “боғзор” баланс (қолдиқ) қийматида 2021 йил 5 июлдаги мулк (объект)ни топшириш-қабул қилиш ҳақида 19-сонли далолатнома асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига; - “Олмалиқ КМК” АЖ балансидаги қиймати 99 467 719 328,00 сўмлик “7-қаватли 10 та турар уй-жой бинолари” баланс қийматида 2022 йил 26 майдаги мулк (объект)ни топшириш-қабул қилиш ҳақида далолатнома асосида Олмалиқ шаҳар ҳокимиятига топширилганлиги ҳамда бухгалтерия маълумотларига асосан, баланс (қолдиқ) ва (ёки) номинал қийматида топширилган активларнинг умумий қиймати 242 985 562 972,30 сўмни ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамиятнинг устав фондини (устав капитали) 2 407 168 299 030 сўмдан 2 164 182 732 726 сўмгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига тегишли номинал қиймати 3 914 сўм бўлган 62 081 136 дона оддий эгаси номи ёзилган хужжатсиз акцияларни бекор қилиш йўли билан камайтирилсин. Бунда, топширилган активларнинг баланс қиймати (242 985 562 972,30 сўм) ва камайтирилган акцияларнинг номинал қиймати (242 985 566 304 сўм) ўртасидаги 3 332 сўмлик фарқ келгусида Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини оширилишида қўйилма сифатида ҳисобга олинсин. 3. Жамият устав фонди (устав капитали) 2 164 182 732 726 (икки триллион бир юз олтмиш тўрт миллиард бир юз саксон икки миллион етти юз ўттиз икки минг етти юз йигирма олти) сўм номинал қиймати 3 914 сўм бўлган 552 933 759 дона акцияга бўлинган ҳолда: - давлат улуши - 98,37 фоиз, яъни жами 2 128 963 652 678 (икки триллион бир юз йигирма саккиз миллиард тўққиз юз олтмиш уч миллион олти юз эллик икки минг олти юз етмиш саккиз) сўмлик, 543 935 527 дона оддий акциялардан; - жисмоний ва юридик шахслар улуши - 1,63 фоиз, яъни жами 35 219 080 048 (ўттиз беш миллиард икки юз ўн тўққиз миллион саксон минг қирқ саккиз) сўмлик, 8 998 232 дона имтиёзли акциялардан иборат тасдиқлансин. 4. Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 5 августдаги 07/46-01-02/062-сонли “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги PO366-15-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш матнига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги матни лойиҳаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Жамиятнинг амалдаги уставига таклиф этилаётган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ маъқуллансин ҳамда тасдиқлансин. 6. Жамият бошқарув раиси А. Хурсановга: акциялар қўшимча чиқарилишига ўзгартиришлар матнини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўрнатилган тартибда Молия вазирлигига топширилишини таъминлаш; жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай барча кредиторларни қонунчиликда белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиш; жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин. 7. Мазкур қарор ижросини таъминлаш директор ўринбосари А. Абдукадиров ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси А. Хурсанов зиммасига юклансин. |
№ | F.I.Sh/Ф.И.О./Full name | Shaxs a’zosi hisoblangan emitent organining nomi/Наименование органа эмитента, членом которого является лицо/Name of the issuer's agency of which the person is a member | To‘lov turi (haq va (yoki) kompensatsiyalar)/Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)/Type of payment (remuneration and (or) compensation) | Hisoblangan summa (so‘m)/Начисленная сумма (сум)/Accrued amount (sum) | Mablag‘lar hisoblangan davr/Период, за который начислены средства/The period for which the funds were accrued | To‘lov nazarda tutilgan emitent hujjati/Документ, котором предусмотрена выплата/The document that provides for the payment |
---|---|---|---|---|---|---|
№ | F.I.Sh/Ф.И.О./Full name | Ish joyi/Место работы/Place of work | Lavozimi/Должность/Post | Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held | Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned | Ovozlar soni/Количество голосов/Number of votes |
---|---|---|---|---|---|---|