1 |
“Ўзбектелеком” АК Акциядорларининг умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин: 1. Асосий маърузалар - 10 дақиқагача. 2. Савол – жавоблар - 5 дақиқагача. 3. Муҳокамалар - 3 дақиқагача. |
2 |
1. “Ўзбектелеком” АК Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
3 |
1. “Ўзбектелеком” АКнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳамда Компаниянинг йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. 2. Компаниянинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни ташқи аудит текширувини ўтказган “TTT-audit” МЧЖнинг 2023 йил 26 апрелдаги хулосаси тасдиқлансин. |
4 |
1. “Ўзбектелеком” АКнинг 2022 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш учун “DELOITTE & TOUCHE” МЧЖ АТ тасдиқлансин ва аудит хизмати ҳақи 3 400 000 000 сўм миқдоридан ошмаган ҳолда белгилансин. 2. “Ўзбектелеком” АКнинг 2022 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш ва текширув хулосасини тақдим этиш муддати 2023 йилнинг май ойига қадар қилиб белгилансин. |
5 |
1. “Ўзбектелеком” АКнинг 2022 йилда олган 226 920 970 594,14 сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: резерв фондига – 5 % ёки 11 346 048 529,71 сўм; инвестиция фондига– 5 % ёки 11 346 048 529,71 сўм; модернизация ва янги технологиялар фондига – 12,12 % ёки 27 500 236 388,23 сўм; имтиёзли акциялар учун дивиденд тўловига – 1,25 % ёки 2 845 904 211 сўм; стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш ва кредит тўловларини амалга ошириш учун Компания тасарруфида қолдириш учун – 76,63 % ёки 173 882 732 935,5 сўм. 2. “Ўзбектелеком” АКнинг лойиҳаларини молиялаштириш ва кредит тўловларини амалга ошириш учун қолдирилган маблағлар кейинчалик капитализация қилиниши, яъни қўшимча акциялар чиқарилиши орқали Компания Устав фондини оширилишига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин. 3. “Ўзбектелеком” АК бошқаруви (Н.Хасанов) дивидендларнинг тўланишини 2023 йилнинг 28 июнидан 2023 йилнинг 26 августга қадар таъминласин. |
6 |
1. “Ўзбектелеком” АКнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисобот 6.1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
7 |
1. “Audit fair services” МЧЖ томонидан “Ўзбектелеком” АК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва баҳолаш натижалари 7.1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. “Ўзбектелеком” АК Кузатув кенгаши ва бошқаруви “Audit fair services” МЧЖ баҳолаш ҳисоботида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш юзасидан берилган тавсияларга Компанияда амал қилинишини назоратга олсин. |
8 |
1. “Ўзбектелеком” АКнинг кундалик хўжалик фаолиятига кирадиган хизматлар ва ишлаб чиқариш маҳсулотлар рўйхати 8.1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур рўйхат 2024 йилда 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар амал қилиши белгилаб қўйилсин. |
9 |
1. “Ўзбектелеком” АК бошқаруви (Н.Хасанов): - барча аффилланган шахслар билан кундалик хўжалик фолиятига доир битимларни то келгуси Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилгунига қадар тузишга рухсат берилсин; - “Ўзбектелеком” АК соф активларининг ўн беш фоизидан эллик фоизигача бўлган қисмини ташкил этувчи битимлар (битим) Компания Кузатув кенгашига қарор қабул қилиш учун киритилишини таъминласин. - “Ўзбектелеком” АК соф активларининг эллик фоиздан юқорисини ташкил этувчи битимлар (битим) Акциядорларнинг умумий йиғилишига қарор қабул қилиш учун киритилишини таъминласин. |
10 |
1. “Ўзбектелеком” АК бошқарувинининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва импортни қисқартириш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
11 |
1. “Ўзбектелеком” АК жорий фаолиятини самарали давом эттириш мақсадида, Компаниянинг амалдаги Кузатув кенгаши таркибининг ваколати кейинги янги таркиб сайлангунига қадар узайтирилсин. |
12 |
1. “Ўзбектелеком” АК тафтиш комиссияси фаолияти тугатилсин ва бу тўғрисида Компания уставига тегишли ўзгартириш киритилсин. |
13 |
1. Компания бошқарув раиси Хасанов Назиржон Набижанович билан тузилган меҳнат шартномаси уч йил муддатга узайтирилсин. 2. “Ўзбектелеком” АК Кузатув кенгаши раиси Компания бошқарув раиси билан тузилган меҳнат меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин. |
14 |
1. “Ўзбектелеком” АК акциядорларининг 2023 йил 16 февралдаги умумий йиғилиши кун тартибидаги 4-масала яъни Компания устав фондини камайтириш юзасидан қабул қилинган қарор бекор қилинсин ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 2. “Ўзбектелеком” АК устав фонди 11 780 356 274 сўмга яъни 10 208 281 дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларга камайтирилсин ва 319 776 034 582 сўм қилиб белгилансин. 3. “Ўзбектелеком” АК устав фондидаги давлат улуши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳатлар агентлиги улуши ҳисобига камайтирилсин. 4. “Ўзбектелеком” АК устав фонди камайтирилиши натижасида вужудга келган қолдиқ (773,79 сўм) кейинги Компания устав фондидаги давлат улушини камайтириш ёки давлат улушини ошириш пайтида инобатга олинсин. 5. “Ўзбектелеком” АК бошқаруви (Н.Хасанов) “Ўзбектелеком” АК устав фондини камайтириш билан боғлиқ ишларни ўрнатилган тартибда амалга оширилишини таъминласин. 6. “Ўзбектелеком” АК Кузатув кенгаши Компания устав фондини камайтириш билан боғлиқ қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини амалга оширилиши таъминласин. |
15 |
1. “Ўзбектелеком” АК Уставининг янги таҳрири 15.1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. “Ўзбектелеком” АК бошқаруви: Компания Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда тегишли ташкилий ишларни амалга оширсин; Компаниянинг янги таҳрирдаги уставини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишни таъминласин. |